Абу Абдулло Рудакий ҳаёти ва ижоди

0

Форс-тожик адабиётининг асосчиси Абу Абдулло Жаъфар бинни Муҳаммад Рудакий Самарканд яқинидаги Панжрудак қишлоғида туғилган. Унинг тахаллуси шу қишлоқ номидан олинган бўлиб, руд деган чолгу асбоби билан боғлиқлиги тўғрисидаги фикрлар ҳақиқатдан йироқ.

У алоҳида қоби-лият соҳиби бўлиб, «саккиз ёшида Қуръонни хатм қилиб, қориликка ўтган ва шеър ҳам ижод қила бошлаган. Чиройли овози туфайли ашула айтиш ва уд асбобини чалишга киришиб, бу санъатда маҳорат кўрсатди».Еш истеъдод-нинг овозасини эшитган Наср ибн Аҳмад уни Бухорога — сомонийлар саро-йига даъват қилади.

Унинг истеъдоди Бухорода нашъу намо топади. Рудакийнинг басирлиги тўғ-рисида манбалардатурли фикрлар юради: бир хиллари шоирнинг онадан кўр туғилган-лигини таъкидласалар, иккинчилари Бухоро амири қарматликда айблаб, унинг кўзига мил тортганлиги ҳақида маълумот берадилар.

Шоирнинг табиат манзараларини ҳайратланарли даражада ёрқин тасвир-лаганидан келиб чиқиб, кўпчилик унинг туғма кўр бўлганлигига ишонмайди. 1956 йили шоир калла суягини текшириб кўрган антрополог-ҳайкалтарош М. Герасимов кўз косасида қолган излардан шоирнинг кўзи куйдирилиб кўр қилинганлигини аниқлади. Адабий-тарихий манбалар шоир меросини 700 мингдан 1 миллион 300 минг мисрагача кўрсатишади.

Баъзилар эса ундан юз жилд мерос қолган дейишади. Афсуски, бизга қадар бу муаззам мероснинг жуда оз қисми етиб келган. 1956 йили Рудакийнинг 1100 йиллиги муносабати билан унинг пароканда шеърлари бир ерга жам-ланганда 1840 мисрани ташкил этган эди. 1957 йили шоир шеърлари забардаст мутаржим ва форсий адабиёт билимдони Мунирхон Муинзода таржимасида ўзбек тилида ҳам босилиб чиқади.

Рудакий ва унинг сафдошлари форсий шеъриятда бир неча аср ҳукмронлик қилган Хуросон (ёки Туркистон) услубига асос солиб, уни ривожлантирганлар.

Давлатшоҳ Самарқандийнинг ёзишича, «устод Рудакий адвор ва мусиқий фанида тамом қувватга эга эди… унинг илмлар ва кўп фанлардан воқифлиги бордир.

Шеърият турларидан қасида ва маснавийни (ҳам) яхши айтар эрди. Устод Рудакий хосу авом олдидабаланд мартабага эришган». Кўпгина машҳур сўз усталарининг якдиллик билан эътироф этишларича, Шаркда бирор шоир Рудакийчалик шон-шуҳратта бурканма-ган, айни пайтда, Рудакийчалик молу давлатга ҳам эга бўлмаган.

Афсуски, форсий шеъриятнинг устоди, Одам Атоси деб улуғланган шоир кексаликда қишлогига қайтиб, кўр, қашшоқ ва касал ҳолида вафот этади. Рудакийни рубоий жанрининг ёзма адабиётдаги кашшофи хам дейдилар. Чунки жанрнинг барча талабларига жавоб берадиган илк рубоийлар Рудакий қаламига мансуб. У ўз рубоийларида ишқ мавзуини кенг ва чуқур ёритиб берди. Албатта, шоир рубоийларида фалсафий фикрлар ва замондан шикоят мотивлари ҳам кўзга ташланиб туради.

Previous articleЖалолиддин Румий ҳаёти ва ижоди
Next articleХусрав Дехлавий хаёти ва ижоди