Абу Наср Форобий хаёти ва ижоди

0

Абу Наср Форобий қомусий билим эгаси булган. У ёшлигиданок урта аср фанларини чукур ўрганган. Форобийнинг айниқса, тил ўрганиш соҳасидаги муваффақиятлари тарихчиларни ҳайратга солган. Баъзи маълумотларга кўра у етмишдан ортиқ тилни билган. Кунлардан бир кун Форобийдан: « – Сиз улуг олимми ёки Аристотелми?» деб сўраганларида, у: «Агар мен Аристотель замонида яшаганимда, унинг энг яхши шогирдларидан бири бўлар эдим», – деб жавоб берган экан. Шарк мамлакатларида Форобийни улуғлаб, «Ал-Муаллим ассоний» (Аристотелдан кейинги иккинчи муаллим), «Шарк Арастуси» деб аташгани ҳам бежиз эмас. Форобий айникеа, Аристотель асарларига кўп шарҳ ёзган. Буюк аллома Ибн Сино ҳам унинг шарҳларидан фойдаланганини ёзади.

Форобийнинг фалсафа, мантиқ, математика, физика, кимё, табобат, табиат ҳодисалари, тилшунослик, шеърият, нотиклик санъати, ахлок, таълим-тарбия ва бошка соҳаларга оид асарлари кейинчалик бошка тилларга таржима қилиниб, дунёга кенг таркалган.

Форобий ҳам Беруний каби фанларнинг инсон амалий фаолияти учун хизмат этиши лозимлигини кўп таъкидлаган эди. Юлдузлар ҳақидаги китобида осмон жисмлари билан ердаги ҳодисалар ўртасидаги табиий богланишларни, масалан, қуёш иссиқлиги таъсиридаги бугланишлар булут ва ёмғир пайдо бўлишига сабаблигини, ой тутилиши Ернинг Қуёш билан Ой ўртасига тушиб крлишига богликлигини курсатган.

Форобий 160 дан ортик асар яратган бўлсада, афсуски улар дан бизга 40 га якинигина етиб келган холос. Форобий камтар ва камсукум инсон бўлиб, фақирона кун кечирган. Сарой олими булишни истамаган. Умри охирида Мисрда, сунг Дамашқда яшаб ўша ерда вафот этган.

Previous articleХусрав Дехлавий хаёти ва ижоди
Next articleTariqat (falsafa) (tarikat)