Хусрав Дехлавий хаёти ва ижоди

0

Хусрав Деҳлавий (1253-1325) «Назм бешасининг ғазанфари ва дарду ишқ оташкадасининг самандари» – Яминиддин Абулҳасан Хусрав Деҳлавийга ҳазрат Алишер Навоий шундай таъриф берган эди. Дарҳақикат Хусрав Деҳлавий нафақат дилбар шоир, балки тилчи, адабиётчи, тарихчи олим ҳамда мусиқий асарлар муаллифи сифатида Ҳинд, Эрон, Урта Осиё халклари маданиятига улкан ганжина қўшган даҳодир.

Амир Хусравнинг отаси Шаҳрисабз (Кеш)дан Ҳиндистонга кўчиб борган ўзбеклардан, онаси эса ҳинд кизи эди. У сарой ҳаётига якин муҳитда камол топиб, яхши билим олиш имконига эга бўлди. Отаси мўгулларга карши урушда ҳалок бўлгач, 8 ёшли Хусрав тарбиясига бобоси Имодул-мулк катта эътибор берди.

Хусрав асосан Деҳлида таҳсил олди. Дастлабки машкларига «Султоний» тахаллусини қўллаган бўлсада, кейинчалик «Деҳлавий» нисбасини ўзига муносиб кўрди. Хусрав Дехдавийнинг ўз кафолатига кўра унинг шеърлари 400000 байтдан зиёд. Жомий Хусравни 99 китоб муаллифи деб ҳисоблайди. Шоирнинг лирик шеърлари «Туҳфа-тус сиғар» («Ешлик туҳфаси»), «Васа-тул Ҳаёт» («Ҳаёт ўртаси»), «Ғурратул камол» («Камолотнинг бошланиши»), «Ниҳоятул камол» («Камолот чўккиси») номли беш девонга жамланган. Мутахассислар форс-тожик шеъриятида ғазалнинг мустақил жанрга айланишида унинг катта рол ўйнаганлигини таъкидлайдилар.

Буюк сўз санъаткори Амир Хусрав талай тарихий лирик ва ахлоқий мавзудаги асарлар муаллифи ҳамдир. «Киронус саъдайн» («Икки саодатли сайёранинг   кўшилиши»),   «Мифтохул   футух»   («Ғалабалар   калити»),

«Дуволроний ва Хизрхон», «Нуҳ сипеҳр» («Туккиз каватли осмон») кабилар шулар жумласидандир. Деҳлавийни оламга машҳур қилган яна бир хазина унинг Низомий Ганжавийга издошлик қилиб яраттан Хамсасидир. Бу Хамса «Матлаъул анвор» («Еритгичларнинг чиқиши»), «Ширин ва Хусрав», «Мажнун ва Лайли», «Оинаи Искандарий», «Ҳашт Беҳишт» («Саккиз жаннат») достонларини ўз ичига олади.

Халқ дилига, тилига яқин бўлганлиги, унинг орзу ва армонларини ўзида мужассам этганлиги учун ҳам Хусрав Деҳлавий шеърияти эл-улус орасида эътибор козонди. Букж санъаткор шоир:

Шеърдаги энг яхши жойи исмингдир,
Сиёҳнинг нақшида қолур куп замон.

Хусрав жасадининг ўлими яқин

Вале Хусрав номи ўчмас ҳеч качон. деганида шеърлари халқ калбида узок сакланиб қолишини башорат кила билган эди.

Ғурурланма Хусрав шеърларингдан. Орқадан турлича сўзловчилар бор. Уз каломинг айбин курмокчи булсанг, Ракиблар кузила карамок даркор. Ҳар ким ўз сўзини яхши деб билгай, Ортик мактов кичар доим дусту ёр.

Previous articleАбу Абдулло Рудакий ҳаёти ва ижоди
Next articleАбу Наср Форобий хаёти ва ижоди