Али Қушчи Самарқандий

0

Али Кушчи Самаркандий. Али Қушчи (1403-1474). Мавлоно Алоиддин Али Ибн Муҳаммад Қушчи Самарқандий – машҳур астроном, Улуғбекнинг қобилиятли шогирди, забардаст олим, ўткир мутафаккир эди. У Амир Темур қароргоҳи бошлиғининг ўғли бўлган. Самарқандда Қозизода Румийдан таҳсил олган Али Қушчи кейинчалик Карманада билим олган.

1428 йилда ишга туширилган ва ўз даврида жаҳондаги энг мукаммал саналган Улуғбек расадхонасида илмий кузатишлар олиб борган Али Қушчи ўзи ҳам астрономия ва математикага оид асарлар ёзган. Хусусан Улуғбекнинг номини машҳур қилган «Зичи жадиди Курагоний» асарининг юзага келишида Али Қушчининг муносиб ҳиссаси бор. У Улугбекдан сўнг Самарканддан кетишга мажбур бўлади ва турк султони Муҳаммад II саройида ишлай бошлайди. Истамбулдаги олий мактабнинг бош мударриси бўлган Али Қушчи шу даврда кўп асарлар яратади.

Али Қушчининг илмий-табиий ва фалсафий карашлари муҳим аҳамиятга эгадир. Али Қушчи ва умуман Улуғбек мактаби намоянлри Ўрта Осиёда табиий-илмий ва материалистик фикрлар тарихида ўзига хос ўрин тутадилар. Али Кушчининг 16-17 асрларда ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларида математика фанининг ривожланишида таъсир кўрсатган «Арифметикага оид рисола», «Каср сонлар ҳақида рисола», «Ал Муҳаммадий рисоласи» каби асарлари бор.

Шарқ олимлари орасида замондошлари ва ўзидан олдин ўтган олимларнинг китобларига шарҳ ёзиш расм бўлган.

Али Қушчи Улуғбекнинг «Зичи Курагоний»ига, Насириддин Тусий асарларига битган шарҳлари ҳам унинг илмий мероси сифатида фанда қадрлидир.

Олим араб, форс тилларини мукаммал билган. У «Ал Муҳаммадий рисоласи»ни аввал форсчада ёзиб, кейин уни арабчага таржима қилган.

Али Қушчи фалсафа, ҳуқуқ адабиёт, тарихга оид китобларга ҳам кўп шарҳлар битган. Али Қушчи ўз замонасининг ҳамма фанлари бўйича қалам тебратган улуғ олим эди.

Previous articleАбдураҳмон Жомий ҳаёти ва ижоди
Next articleМуҳаммад Ибн Мусо Ал Хоразмий