Муҳаммад Ибн Мусо Ал Хоразмий

0

Мухаммад Ибн Мусо Ал Хоразмий. Хоразмий 783 йили Хоразмда, Хевада туғилган. Ешлигидан илм-фанга қизиққан. Қунт билан араб, форс, ҳинд ва юнон тилларини ўрганган. Шу тилларда кўп китоблар мутолаа қилган. Донишманд сифатида танилгач, 9-аср бошларида ўз даврининг катта илмий ва маданий маркази ҳисобланган Бағдодга таклиф қилинган Хоразмий саройда баракали ижод қилиб, Шарқнинг дастлабки академияси («Байт ул-Ҳикмат») «Донолар уйи»да фаол иштирок этди. Хоразмий ўз илмий фаолиятини ўша даврдаги табиий фанларни ривожлантириш, табиатни ўрганиш ва дунёни тажриба йўли билан билиш ва бошқа масалаларга қаратди.

Хоразмий жуда кўп асарлар яратган бўлса ҳам уларнинг ҳаммаси бизга етиб келмаган. Хоразмийнинг арифметика ва алгебрага оид асарлари математика тарихида янги даврни – ўрта асрлар математикаси даврини бошлаб берди, ҳамда математиканинг кейинги асрлардаги тараккиётига беқиёс ҳисса қўшди.

Уқувчилар алгебра, алгоритм сўзларини кўп эшитишган. Алгебра -математиканинг катта бир бўлими, алгоритм эса ҳозирги замон ҳисоблаш математикасининг асосий термини.

Алгебра, алгоритм сўзлари математик, астроном ва географ, «Ҳозирги замон алгебрасининг отаси» ал-Хоразмий номи билан боглиқдир. Унинг «Ал-жабр вал-мукобала» рисоласи кейинчалик Европада «алгебра» деб аталадиган бўлди. Айни шу асар туфайли Ал-Хоразмий номидан 12 аср бошларида «алгоритм» термини пайдо бўлди.

Хоразмийнинг математикага оид шоҳ асарлари Ғарб ва Шарқ халқлари тилларига таржима қилиниб, кўп асрлардан буён қўлланма сифатида хизмат қилди.

Previous articleАли Қушчи Самарқандий
Next articleМаърифат ва ҳақиқат