Абдураҳмон Жомий ҳаёти ва ижоди

0

Абдураҳмон Жомий.  Дунёда узбек ва тожик каби тили узаро фарқ этсада, та-рихи, маданияти, ҳаёт тарзи бир-бирига уйғунлашиб кетган бошка халқлар йўқ. Бу уйгунликнинг, халқларимизнинг чинакам ифтихори деб аташ мумкин бўлган буюк дўстликнинг вужудга келишида, баркарорлашувида улкан ҳисса кўшган бир улуғ зот борки, уни ўзбек ҳам тожик ҳам баб-баравар ҳурмат қилади. Унинг тирикликни, ҳаёт гўзалликларини васф этувчи, эзгуликка чорловчи газалларидан, достонларидан маъно дурларини териб, завқ олади.

БУЮК СИЙМОЛАР

Бу улуғ зот Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад – Абдураҳмон Жомий ҳазратларидир. 1414 йилнинг 7 ноябрида Жом шаҳрида таваллуд топган бу зоти шариф «Шундай баланд сўз қасри яратдики, бирор кимсанинг каманди унга ета олмайди» (А. Навоий). Замонасининг қомусий билимлар эгаси бўлган бу улуг шоир яна ҳазрат Навоийнинг «Камолот чўққисининг нурли қуёши» таърифига ҳам сазовор бўлган эди.

Профессор ЭлЗертельс Жомий қаламига мансуб 52 асар мавжудлигини таъкидлайди («Джами», 1949 й.). Бу асарлар тасаввуфга («Шавоҳидан нубувва» – «Пайғамбарлик исботи»), адабиётшуносликка («Рисолаи аруз»), фалсафага («Сибҳат-ул аброр» – «Тақводорлар тасбеҳи») ва бошқа фанларга доир таълифлар ҳамда девону достонлардан иборат.

Айниқса унинг етти достондан иборат «Ҳафт авранг» лирик девонлари, «Баҳористон» номли ҳикоялар китоби кенг шуҳрат қозонди.

Маълумки, Жомий накшбандия тарикатининг буюк арбобларидан эди. Алишер Навоий ҳам ана шу тарикатни Жомий пирликларида қабул қилдилар. Улар яшаган давр Абулқосим Бобур ва Ҳусайн Бойкдро шоҳлиги пайтига тўғри келди. Ҳар икки салтанат соҳиби ҳам илм-фанга, адабиётга ҳомийлик килганлар. Улар узбек ва тожик тилининг эркин ривожига йўл очиб беришган. Шу сабабли шоирлар ҳар икки забонда ҳам баравар ижод килганлар. Жумладан Жомий ҳам туркийда мағзи тўк ғазаллар битган.

Зулфинг хаёли тушгали шўрида бошца
¥ам бошца улдирур мени,ҳижрони бошца,

байтли ғазали шулар жумласидандир.

Икки тиллилик муламмаъ ёки ширу-шакар санъатларининг вужудга кели шига замин ҳозирлаган. Бир сатри форсий, бири туркийда битилган газаллар ширу-шакар санъати намунасидир. Халқ бир тилни шир (сут) деса, бирини шакар деб ҳар икки забонга ўз ҳурматини изҳор этган. Жомий ҳазратлари бу санъат ривожига ҳам ҳисса кўшганлар.

Эй, лабат пурхандаеу чашми сиёҳат масти хо,
Икки зулфунг орасида ой юзунгдур офтоб.
Ҳар ки бинад рўйи хубат пок гардад аз гуноҳ,
Сенга боццан кимсага маҳшар купи йўцдир азоб.. газали бунга мисол бўла олади.

Урни келганда Носириддин Рабгузийдан тортиб Фитратгача узбек адиблари айни вактда тожик тилида ҳам асарлар битганини эслатиб ўтиш жоиз. Жомий каби улуг боболаримиз анъаналарини давом эттириш балки келаисак авлодга насиб этар.

Previous articleЗаҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди
Next articleАли Қушчи Самарқандий