Халқ оғзаки ижоди тушунчаси

0

Халқ оғзаки ижоди – меҳнаткаш омма ижоди, халқ санъатининг бошқа, яъни мусиқа, театр, рақс, ўйин, тасвирий ва амалий санъат каби турларидан ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турадиган оғзаки сўз санъатидир.

uzbek folklor

Халқ оғзаки ижоди – инсониятга тенгдош энг қадимий санъат. Ҳар бир халқнинг оғзаки ижоди ўша халқнинг феъл-атвори, руҳияти, урф-одат ва анъаналари, орзу-интилишлари, географик шароити ва табиатини акс эттирувчи ўзига хос кўзгудир. Биз ана шу кўзгу воситасида оламшумул эзгу ниятлар, инсоний фазилатлар, ёвузлик, зулм, адолацизликка қарши нафрат туйғуларини кўрамиз.

Оғзаки сўз санъати «фолклор» ёки «халқ оғзаки поетик ижоди» атамалари билан ифодаланади. Халқ ижодиётининг яратилиши ва яшаш тарзи оғзаки усулда амалга ошади. Яъни бундай асарлар оғзаки равишда ижро этилиши сабабли уларнинг мазмуни ва шакли ўзгариши, унга янги қисмлар қўшилиши ёки бирон-бир қисми тушиб қолиши мумкин.

Халқ оғзаки ижоди асрлар давомида мисқоллаб тўпланган, не-не синовлардан ўтган, инсонларга ҳамиша мадад бўлиб келган ноёб хазинадир. Бизнинг вазифамиз ана шу хазинани кўз қорачиғидек асраш ва янада бойитиш ҳисобланади.


Узбек фолклори, узбекистан фолклор

Previous articleМақоллар
Next articleТопишмоқлар