Мақол деб эшитгансиз, албатта. кишилар уни кўпинча, ўзаро суҳбатда, бир-бирлари билан гаплашганларида ишлатадилар. ўзингиз ҳам уни неча марталаб ишлатгансиз, фақат эътибор қилмагансиз.
Мақол ибратли сўздир. Чундай сўзки, сўзга ҳусн беради, фикрни тушуниб олишни осонлаштиради, уни ёрқин, таъсирчан қилади. Чунинг учун ҳам мақол одамлар нутқида ҳар доим ҳамроҳ бўлади. Кимки уни кўп ишлаца, ўшанинг нутқини ширали дейдилар ва диққат билан эшитадилар. Чу сабабли мақоллар бадиий адабиётда, яъни шеър ва достонларимизда, ҳикоя ва романларимизда ҳам кўп ишлатилади. Ҳатто бошидан охиригача мақол билан ёзилган асарларимиз ҳам бор. Масалан, Гулханий деган шоир бутун бир асарини «Зарбулмасал» деб номлаган. Унда япалоққуш ва бойўғлининг қуда-андачилик можаролари тасвирланган бўлиб, улар тилидан 400 дан ортиқ мақол келтирилади. Кўряпсизки, мақолда гап кўп.
Замонлар ўтиши билан кўп сўзлар эскиради. Ўрнига янгиси келади. Вақти келиб ўша янгиси ҳам ўзгаради, ўрнига бошқаси келади. Масалан, «қўл»ни бир вақтлар «ал» дейишган. Ҳозир буни ёшлар эмас, катталар ҳам тушунмайдилар. Тил ва адабиёт фани билан шуғулланувчиларгина биладилар. «Дунё»ни «очун», «китоб»ни «битик» дер эдилар. Кўряпсизки, ҳамма нарса ўзгаришда экан. Мақоллар ҳам ўзгаради, лекин жуда секин ўзгаради. Сўзлари ўзгарганда ҳам мақсади, мазмун-моҳияти ўзгармайди.
Хўш, шундай қилиб, мақол дегани нима экан?
Мақол ота-боболаримизнинг узоқ йиллар давомида кўрганкечирганлари, тажрибалари асосида юзага келган хулосаларидир. Масалан: «она юртинг омон бўлса, ранги рўйинг сомон бўлмас», – деймиз. Бу сўзлар замирида ватанидан айрилиб, мусофирликнинг аччиқ аламларини тортган кишининг, бегона юртларда, нотаниш одамлар орасида ватансизликдан ранги рўйи сомон (сариқ) бўлган кишининг аччиқ изтироблари ётибди. Йо бўлмаса: «ўзгалар юртида султон бўлгунча, ўз элингда чўпон бўл», – деган мақолни олинг. Бу сўзлар замирида ҳам аччиқ ҳаётий тажрибалар мужассам. Беихтиёр шоҳ ва шоир бобомиз бобур ёдга тушади. Ҳиндистондай катта мамлакатга подшоҳлик қилган киши юртдошлари Андижондан қовун олиб борганларида йиғлаган эди. Ҳақиқатан ҳам Ватан меҳридан кучли нарса дунёда йўқ.
Кўплаб мақолларда ички қофия бўлади. Масалан, юқоридаги икки мисолнинг биринчисида «омон» билан «сомон», иккинчисида «султон» билан «чўпон» ўзаро оҳангдош, яъни қофиядошдир. Чу жиҳатдан улар топишмоқларга ўхшаб кетади. Масалан, «пакпакана бўйи бор, йетти қават тўни бор», – десак, бу йерда ҳам «бўйи» ва «тўни» сўзлари қофиядош. Чунга қарамай, у мақол эмас. Чунки унда хулоса йўқ. Ҳукм йўқ. Унда сирлилик бор. Унда ҳамма сўзлар бир нарсани бекитишга қаратилган. У нарсанинг белгилари бериляпти, холос. Мақолда эса, аксинча, хулоса берилади.
Мақол шеърий шаклда ҳам бўлиши мумкин. Масалан:
Олтовлон ола бўлса,
Оғзидагини олдирар.
Тўртовлон тугал бўлса,
Тепадагини эндирар.
Мақол бирлик, ўзаро иттифоқлик ҳақида. Бир кишининг олти ўғли бўлса-ю, улар бир-бирлари билан аҳил бўлмаса, оғзиларидагини олдиради. Уларни истаган одам хафа қилавериши мумкин. Тўрт ака-ука аҳил бўлса, улар кўп иш қила олади. Яъни аҳиллик бўлса, оз одам билан ҳам катта ишлар қилиш мумкин. Аҳиллик бўлмаса, кўп киши билан ҳам ҳеч иш қила олмайсан. Бу – маъноси.
Ифодага келсак, «олтовлон» кўпчиликни, «тўртовлон» озчиликни англатяпти. «Ола бўлмоқ» ноаҳилликни, «тугал бўлмоқ» аҳилликни билдирмоқда. «Оғзидагини олдирмоқ» бор нарсаларини бой бериб қўймоқ, «тепадагини эндирмоқ» қийин, мураккаб ишларни ҳам осонгина ҳал қилмоқ маъноларини англатяпти.
Мақолда халқнинг тарихи, урф-удуми, турмуш тарзи, феъл-атвори, руҳияти, қўйингки, бутун борлиғи акс этади. Чунга кўра мақоллар хилма-хил мавзуларда бўлиши мумкин. Масалан, дўстлик, ватан, меҳнат, илм-ҳунар эгаллаш, ботирлик, саховат, адолат ва ҳоказо. Мақолларда кўпинча сўзлар кўчма маънода ишлатилган бўлади. Уларни ўз маъносида тушунсак, кутилган маъно чиқмайди. Масалан, «йер ҳайдасанг, куз ҳайда, куз ҳайдамасанг, юз ҳайда» мақолидаги сўзлар ўз маъносида қўлланган. Лекин «Қазисан, қартасан, ахир аслингга тортасан», «олманинг тагига олма тушади», «Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди» каби маъно жиҳатидан бир-бирига жуда яқин бўлган мақолларда сўзлар ўз асл маъносида эмас. Уларда гап аслида «қази-қарта», «олма», «қарға» ҳақида эмас, одам ва унинг феъл-атвори ҳақида. Чунинг учун ҳам улар кўчма маънода ишлатилмоқда деймиз.
Азиз фарзанд, халқ мақоллари – бойлигимиз. Ота-боболаримизнинг сиз билан бизга қолдирган хазиналаридан биридир. Уларни излаб топинг, севиб ўрганинг. Керак ўринларда фойдаланишни одат қилинг. Чунда улар бутун умрингиз давомида ҳамроҳингиз бўлади. Ҳар бир гапирган гапингизнинг салмоғи ошади. Сермазмун, таъсирчан, кескир бўлади. эл орасида обрўйингиз юксалади.