Топишмоқлар

0

Топишмоrлар. Барча халқлар оғзаки ижодининг энг севимли, қизиқарли ва ўзига хос тури топишмоқлар ҳисобланади. Топишмоқларни баъзан «топмача», «жумбоқ», «матал» деб аташган. Мумтоз адабиётда улар «чистон» ҳам дейилади. Топишмоқ – ҳаммабоп оммавий жанр. Уларда халқ ҳаётининг барча қирралари – турмуш маданияти, урф-одатлар ва бошқа жиҳатлар, инсон ва уни ўраб олган олам ўхшатишлар, таққослашлар саволлар воситасида ифодаланади. Топишмоқда яширин маъно кўпинча мажозий шаклда келтирилади, аниқроғи, нарса номи бирон-бир қуш, ҳайвон, буюм, ўсимликка қиёсланган ҳолда берилади. Топишмоқнинг жавобини топмоқчи бўлган киши унда келтирилган кўчма белгиларини хаёлида мантиқан солиштиради ва унинг ҳаётдаги белгиларга тўғри келишига қараб жавобини топади. Топишмоқ, аввало, ақлни чиниқтирадиган, айниқса, болаларни ёшликдан мантиқий фикрлашга ундайдиган тарбия воситаси бўлса, айни пайтда кўнгилочар ўйин ҳам ҳисобланади. Топишмоқни айтилган вақтда топа олмаган киши «жазоланади». Топишмоқнинг жавоби учун «шаҳар» ёки «қишлоқ» беради.

Топишмоқлар кишининг тасаввури ва тафаккурини ўстиради, айниқса, болаларни топағон бўлишга, ҳозиржавобликка ўргатади.

Топишмоқлар насрий ва шеърий шаклда ихчам, содда ва равон, қофияли услубда яратилади. Улар ўзида яширинган предметлар миқдорига қараб бир ва бир неча мисрали бўлиши мумкин. Топишмоқларда нарсаларнинг сифати, белгилари, бирон нарсага ўхшашлиги батафсил таъриф қилинадиган бўлса, улар икки, уч, тўрт ва ундан кўп мисраларда ифодаланади.

Топишмоқлар тузилишига кўра бир ёки бир нечта предметли бўлиши мумкин. Масалан, «Қозиқ устида қор турмас» (тухум). Ушбу топишмоқда бир предмет – тухум ўзининг рангига кўра қорга, шакли жиҳатидан ўткир учли нарса – «қозиқ» устида туролмайдиган суйри (еллипс)га ўхшатиляпти. «Ўзи бир қарич, соқоли қирқ қарич» (игна) топишмоғи ҳам бир предметли бўлиб, игнани англатади. Ундан ўтказилган узун ип соқолга ўхшатиляпти. Топиш­ 17 моқларнинг бир нечта предмет яширинган турлари ҳам бўлади. Масалан, «Бир дарахтда ўн икки шох, ҳар шохда ўттиз япроқ – бир ёғи қора, бир ёғи оқ» топишмоғининг жавоби йил (дарахт), ўн икки ой (шох), ўттиз кун (ўттиз япроқ), ўттиз кеча ва кундуз (бир ёғи қора, бир ёғи оқ).

Топишмоқ шундай ажойиб жанрки, унда ғайритабиий туюлган нарса аслида сиз билан биз кундалик ҳаётда кўриб-билиб турган нарса бўлиб чиқади. «Тег деса тегмайди, тегма деса тегади» (лаб) ёки

«Чин қушим, чинни қушим,
Чин тепага қўнди қушим,
Тумшуғини йерга бериб,
Халққа салом берди қушим». (Чойнак)

Топишмоқлар халқ оғзаки ижодининг бошқа жанрлари, жумладан, достон ва эртаклар ичида ҳам учрайди. Улар достон ва эртаклар мазмунини бойитиб, уларнинг қизиқарлилигини таъминлайди. Агар эсингизда бўлса, достон ёки эртак қаҳрамонлари бир-бирларининг ақл-фаросатини топишмоқлар орқали синайдилар. Бу ҳодиса кўпроқ эртакларда учрайди. Топишмоқ қатнашадиган эртаклар икки хилда бўлади: биринчиси топишмоқли эртак бўлиб, бунда топишмоқ эртак ичида келади. Иккинчиси эртак-топишмоқ ҳисобланиб, ундаги асар воқеалари топишмоқ асосида қурилган бўлади.

Топишмоқлар мавзу жиҳатдан ранг-баранг бўлиб, улар олам ва одам билан боғлиқ барча нарса ва ҳодисаларни қамраб олади. Масалан, табиат ҳодисалари, йил фасли ва мавсумлар, ҳайвонот дунёси, одам, унинг аъзолари ва хислатлари, меҳнат ва ўқув қуроллари, чолғу асбоблари, тураржой, уй-хўжалик асбоблари, қуроляроғлар ҳақида бўлиши мумкин. Бундан ташқари, топишмоқлар ўзининг яратилиш даврига кўра анъанавий топишмоқлар ва янги, замонавий топишмоқлар сифатида бир-биридан фарқланади. Анъанавий топишмоқлар замирида халқимизнинг тарихи, қадриятлари акс этган бўлса, замонавий топишмоқларда кундалик турмушимиздаги ўзгаришлар, фан ва техника ютуқлари ўз ифодасини топган.

Қадрли болалар, биз топишмоқлар ҳақидаги суҳбатимизнинг аввалида «чистон» тушунчасига ҳам тўхталган эдик. «Чистон» асли форсча сўз бўлиб, топишмоқ, жумбоқ маъносини англатади. Чистон мумтоз адабиётнинг кичик лирик жанри ҳисобланиб, саволжавоб шаклида пайдо бўлган. Ундаги нарса-ҳодисалар кўчма маънода тасвирланиб, фард, байт, қитъа, рубоий ва ғазал шаклида ёзилади. Чистон кўпроқ маърифий, ижтимоий-сиёсий мазмунга эга бўлади. Адабиётимиз тарихида ушбу жанрнинг гўзал намуналарини Алишер Навоий, Увайсий каби шоирларимиз ижодида учратишимиз мумкин. Сиз мумтоз адабиётимиздаги чистон жанрини юқори синфларда ўрганасиз.


топишмоклар, топишмоқлар жавоби, топишмоклар жавоби билан, топишмоқлар ҳақида, мантиқий топишмоқлар, топишмоқлар жавоблари, болалар учун топишмоқлар, узбекча топишмоқлар, топишмоклар жавоблари билан, савол топишмоқлар, топишмоқлар жавоби билан узбекча, кизикарли топишмоқлар.

Маколлардан намуналар

Previous articleХалқ оғзаки ижоди тушунчаси
Next articleIldiz turlari va tizimlari