Соғлом, қувноқ боламан (шеър)

0

Соғлом, қувноқ боламан,
Меҳнатдан завқ оламан.

Агарда иш қилмасам,
Тез зерикиб қоламан.

Катталарга дастёрман,
Хизматига тайёрман.

Фойдам тегса бировга,
Мен тенгсиз бахтиёрман.

Ҳозир мактаб боламан,
Меҳнатдан завқ оламан.

Катта бўлсам, кўрасиз,
Ҳалол одам бўламан.

(Қамбар Ота)

Previous articleКуз фаслида ўсимликлар ҳаётида рўй берадиган ўзгаришлар
Next articleСўз туркумлари. Мустақил ва ёрдамчи сўзлар