Куз кўп ўсимликлар ҳосили пишиб йетиладиган фасл. Олим- ларнинг ҳисобига кўра, кузги кун билан туннинг тенглиги сентабр ойининг 23-кунига тўғри келади. Куз келиши билан кунлар аста-секин совий бошлайди. Кунлар қисқариб, тунлар узая боради. Куз ўсимликларнинг қишга тайёрланиш даври ҳисобланади. Куз келганини ҳамма ўсимликларга қараб ҳам билиб бўлмайди, чунки баъзи гулли ўсимликлар куз ойларида ҳам гуллайверади. Масалан: ёввойи ўсимликлардан зубтурум, қоқиўт, сачратқи, қўйпечак? маданий ўсимликлардан атир- гул, хризантема, картошкагул ва бошқалар ҳаво ҳарорати илиқ келган куз ойларида ҳам гуллашда давом этади.

Кузда жуда кўп ёввойи ва маданий ўсимликларнинг . меваси пишиб йетилади. Лекин булар орасида итузумга ўхшаб мевасининг асосий қисми пишиб, учки қисмидаги гуллари очилиб турадиган ёки ғўзага ўхшаб пастки шохларидаги кўсаклари йетилиб, учки шох- ларидаги гуллари очилиб турадиган ўсимликлар ҳам кўп уч- райди.
Кузда ўсимликларда содир бўладиган муҳим биологик ўзгаришлардан бири хазонрезгиликдир. Баъзи ўсимликларда хазонрезгилик совуқ тушмасдан олдин бошланади. Айрим дарахт ва буталарнинг барглари куз келиши билан, айримлариники эса биринчи совуқдан кейин тўкила бошлайди. Масалан, жийда, заранг, бодом, терак, акация, тикан дарахт ва айлантнинг барглари анча барвақт тўкилади (14-расм).
Халқимиз бу фаслни «олтин куз» деб атайди. Бунинг боиси шундаки, биринчидан, бу даврда жуда кўп мевалар ғарқ пишади. Иккинчидан, кўпчилик дарахт ва буталарнинг барги қизғиш, сарғиш, қўнғир рангга кириб, табиатга ажойиб ман- зара бахш этади. Бир қатор ўсимликлар (настарин, атиргул, лигуструм)нинг барги узоқ вақтгача яшил рангини сақлайди. Ҳатто, қишда ҳам шамшод ва лигуструм каби ўсимликларнинг барги тўкилмай тураверади.
Кузда кўпгина дарахт ва буталарнинг яшил барглари ранги тўкилиш олдидан ўзгаради. Чу муносабат билан ўсимликларнинг барглари нима учун рангини ўзгартиради? Бун- да ўсимлик ҳужайраларида қандай ўзгаришлар содир бўлади, деган савол туғилади.
Куз келиши билан кунлар қисқариб, қуёшдан йерга келадиган ёруғлик ва ҳарорат камаяди. Йоруғлик ва ҳарорат йетишмаслиги туфайли ҳужайра- ларда жиддий физиологик жараёнлар содир бўлади. Натижада баргларга яшил ранг берувчи хлоропластлар йемирилиб, хро- мопластларга айланади, ҳужайраларда эса ранг берувчи моддалар тўпланиб, яшил барглар аста-секин сарғиш, сарғиш-қизғиш, қўнғир-қизғиш рангларга киради.
Кузда барг тўкилиши билан бир қа- торда ёзда тўкилган уруғлари намга тегиб униб чиқадиган ва тўпбарг ҳосил қиладиган ўсимликлар ҳам кам эмас. Кузги буғдой, гулхайри, қоқиўт, жағ-жағ, қурттана каби ўсимликларнинг барги қор тагида қишлаб, баҳорда яна ўсишда давом этаверади. Чундай қилиб, куз келиши билан ўсимликларнинг меваси (уруғи) пишади ва барглари тўкилиб, қишки тиним даврига киради (15-расм).

Барг тўкилишининг аҳамияти кўпчиликни қизиқтирса керак. Бу саволга ўсимлик учун ҳам, кундалик турмушда ҳам барг тўкилишининг аҳамияти катта, деб жавоб бериш мум- кин. Биринчидан, тўкиладиган барглар орқали бир йил давомида ўсимликларда тўпланиб ётган кераксиз моддалар чиқариб ташланади, иккинчидан, айниқса қишда, барглар орқали сувнинг буғланиши тўхтайди. Ўсимлик тиним даврига ўтади.
Хазонрезгилик пайтида тўкиладиган барглардан тўғри фойдаланишни асло унутмаслик керак. Айрим жойларда барглар тўғри келган жойда ёқиб юборилади. Натижада атроф-муҳитни қурум босиб, ҳавонинг таркиби бузилади. Барглардан оқилона фойдаланишнинг энг осон йўли чорва моллари учун озуқа
сифатида (бошқа йем-хашакларга қўшиб) бериш ва йерга кўмиб (чиритиб) ўғит тайёрлашдан иборат.
Барглар нима учун тўкилади, деган савол туғилиши табиий албатта (15-расмга қаранг).
Барглар бандининг новдага бириккан жойида пўкак ҳосил бўлади. Пўкакнинг ҳосил бўлиши баргларнинг тўкилишидан дарак беради. Баргларнинг тўкилишида сув буғланишининг ҳам аҳамияти катта. Кеч кузда илдиз туклари совуқ сувни сўриб ололмайди, натижада ўсимликларнинг йер устки қисми сув билан таъминланмай қолади. Барглар сув буғлатишдан тўх- тайди. Чундай қилиб, хазонрезгилик-барг тўкишйўли билан ўсимликлар қишга тайёрланади.
Қишда ўсимликларда тиним даври бошл анади, яъни озиқ моддалар ҳосил бўлиши, ҳужайрадаги шира ҳаракати деярли тўхтайди, нафас олиш секинлашади. Бироқ, Ўзбекистонда куз ва қиш мавсуми доимо бир хил келмайди. Айрим йиллари куз илиқ келиб, бир йиллик ва кўп йиллик ўтлар ўсиб чиқади ва ўсишда c9авом этади. Йил бўйи ўсиб, барглари қишда ҳам сақланиб қоладиган шамшод, арча, қарағай, қора қарағай сингари доим яшил ўсимликлар ҳам кўп учрайди.
Чамшод ва арча йил давомида баргларини аста-секин алмаштириб туради. Чу сабабли ҳам у яшил рангини деярли сақлаб қолади.
- Ўсимликлар кузда нега баргларини тўкади?
- Хазонрезгилик нима?
- Хазонрезгиликнинг ўсимликлар учун қандай аҳамияти бор?
- Кузда ўсимликларда қандай ўзгаришлар юз беради?
- Кузда униб чиқиб, қишлайдиган ўсимликлар борми? Уларга мисол келтиринг.
- Кеч кузда ва ҳатто, қишда ҳам баргини тўк- майдиган қандай ўсимликларни биласиз?
Куз фаслида усимликлар ҳаётида руй берадиган узгаришлар