Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди

0

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530). Тангри таолонинг инояти билан ва ҳазрати он Сарвари коинотнинг шафоати билан ва чаҳарёри босафоларнинг ҳиммати билан сешанба куни рамазон ойининг бошида тарих саккиз юз тўқсон тўқкузда Фарғона вилоятида 12 ёшта подшоҳ бўлдум».

Ўзбек классик адабиётининг йирик намояндаси, тарихчи олим Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг энг йирик адабий мероси бўлмиш «Бобурнома» шу сўзлар билан бошланади. Ҳа, Темурийлар авлодининг йирик бир ҳалқасини ташкил этган Бобурга подшоҳлик мартабаси жуда эрта насиб этди ва у ўзининг жуда киска умри мобайнида тақдирнинг жуда кўп ва шафқатсиз синовларига рўпара келди. Бобур бобоси Темур давлатини кайта тиклаш иштиёқида жанг майдонига отланди, бирок унинг кўп уринчшлари зое кетди. Охир оқибат ўз юртига сиғмай «оёқ етганча» кетишга мажбур бўлди – аввал Афғонистон, сўнгрок Ҳиндистонни забт этиб, мусофирчиликда шох тахтини эгаллади.

Бобур узга юртларда ситамкор подшоҳ эмас, балки «энг фасоҳатли ва ориф киши» (Ж. Неру) сифатида нуфузга эга бўлди.

www.talaba.su

Юз берган жанглар неч;оғли ҳисобида бўлмасин Бобур шоир ва олим сифатида, улкан зиёли зот сифатида бесамар яшаб ўтиши иложсиз эди. Бинобарин, ҳозиргача илм ҳазинасига келиб кўшилган асарлари бор. Улар – унча тўлиқ бўлмаган бир девони, ислом дини асосларини баён этувчи «Мубаййин» номли шеърий рисоласи, «Волидия» номли тасаввуфга оид китобчанинг шеърий таржимаси, ўзи ихтиро этган ва «Ҳатти Бобурий» номи билан машҳур алифбо жадвали ҳамда юқорида тилга олинган машҳур «Бобурнома» асари.

Бобур Агра шаҳрида вафот этган, жасади вақтинчалик Жамна дарёси соҳилидаги Нурафшон боғига қўйилган, кейинчалик унинг васиятига биноан хоки Кобулдаги «Боги Бобур»га кўйилган.

Жонимда менинг ҳаёти жоним сен сен,
Жисмимда менинг руҳи равоним сен сен.
Бобурни сенингдек ўзга йўқ ёри азизи,
Алқиссаки, умри жовидоним сен сен.

Previous articleБош айланиши: сабаблари нима ва қандай чора кўриш керак?
Next articleАбдураҳмон Жомий ҳаёти ва ижоди