Маколлардан намуналар

0

Мақоллардан намуналар, узбек мақоллар, узбек макол


Она юртинг – олтин бешигинг.

О‘зга юртда шоҳ бо‘лгунча,
О‘з юртингда гадо бо‘л.

Еридан айрилган йетти йил йиг‘лар,
Элидан айрилган о‘лгунча йиг‘лар.

Булбул чаманни севар,
Одам – Ватанни.

Дарахтни йер кўкартиради,
Одамни эл кўкартиради.

Она юртинг омон бўлса,
Ранги рўйинг сомон бўлмас.

Халққа хизмат – олий ҳиммат.

Эл қўрисанг, ўзарсан,
Қўримасанг, тўзарсан.

Ватанинг тинч – сен тинч!

Эр йигит – элда азиз.

Кўпдан қуён қочиб қутулмас.

Бирлашган ўзар,
Бирлашмаган тўзар.

Бўлинганни бўри йер,
Айрилганни айиқ йер.

Бир кун туз ичган жойингга қирқ кун салом бер!
Бир кун уруш бўлган уйдан қирқ кун барака кетар.

Билим бахт келтирар.

Илмсиз – бир яшар,
Илмли – минг яшар.

Тилни билиш – дилни билишга йўл очар.

Ақл – ёшдан, одоб – бошдан.

Илм – дилнинг чироғи,
Мактаб – илм чорбоғи.

Билаги зўр бирни йиқар,
Билими зўр мингни йиқар.

Китоб – билим манбайи.

Олим бўлсанг, олам сеники!

Аввал ўйла, кейин сўйла!

Ақл бозорда сотилмас.

Яхши билиб сўзлар,
Йомон тилиб сўзлар.

Тилга ихтиёрсиз –
Элга эътиборсиз.

Чин сўз – мўтабар,
Яхши сўз – мухтасар.

Яхши билан юрсанг,
Ётарсан муродга.
Йёмон билан юрсанг,
Қоларсан уятга.

Қариси бор уйнинг париси бор.

Қунт билан ўрган ҳунар,
Ҳунардан ризқинг унар.

Тикансиз гул бўлмас,
Машаққациз – ҳунар.

Бирни сочсанг йерга,
Мингни берар элга.

Бугунги ишни эртага қўйма!

Вақтинг кетди – нақдинг кетди.

Ёр тўйдирар, ўт куйдирар.

Меҳнат, меҳнатнинг таги – роҳат.

Олтин ўтда билинар,
Одам – меҳнатда.

Нима эксанг, шуни ўрасан.

Юрган – дарё,
Ўтирган – бўйра.

Қимирлаган қир ошар.

Қолган ишга қор ёғар.

Ҳунарли киши хор бўлмас.

Кўкка боқма, кўпга боқ!

Дўст бўлсанг, дўстингнинг айбини тузат.

Дуо билан эл кўкарар,
Йомғир билан йер кўкарар.

Айбсиз дўст ахтарган дўсциз қолар.

Дўст ачитиб гапирар,
Душман – кулдириб.

Дўст дўстни кулфатда синар,
Одам одамни меҳнатда синар.

Йолғиз отнинг чанги чиқмас,
Чанги чиқса ҳам, донғи чиқмас.

Олтовлон ола бўлса,
Оғзидагини олдирар.
Тўртовлон тугал бўлса,
Тепадагини эндирар.

Дўстинг минг бўлса ҳам оз,
Душманинг бир бўлса ҳам кўп.

Синамаган отнинг сиртидан ўтма!

Ўзингга раво кўрмаганни ўзгага ҳам раво кўрма!

Ўзингни эр билсанг,
Ўзгани шер бил!

Олқиш олган омондир,
Қарғиш олган ёмондир.

Оталар сўзи – ақлнинг кўзи.

Иззат тиласанг, кўп дема,
Сиҳат тиласанг, кўп йема.

Ўйламай қилинган иш,
Бошга келтирар ташвиш.

Айтилган сўз – отилган ўқ.

Арслон изидан қайтмас,
Йигит – сўзидан.

Кўнгли очиқнинг қўли очиқ,
Қўли очиқнинг йўли очиқ.

Эр йигитни номус ўлдиради.

Тўқайга ўт тушса, ҳўл-у қуруқ баравар ёнади.

Ўзингга эҳтиёт бўл,
Қўшнингни ўғри тутма!

Ота рози – худо рози.

Ўғли борнинг ўрни бор,
Қизи борнинг қадри бор.

Каттага ҳурматда бўл,
Кичикка иззатда бўл!

Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир!

Уйинг тор бўлса ҳам,
Кўнглинг кенг бўлсин!

Кишининг ҳурмати ўз қўлида.

Бетга айтганнинг заҳри йўқ.

Бошингга қилич келса ҳам, рост сўзла!

Ётти ўлчаб, бир кес.

Қаловини топсанг, қор ёнар.

Қоқилсанг, тошдан ўпкалама!

Ҳар ишнинг ўз вақти бор.

Йотиб йейишга тоғ ҳам чидамайди.

Нон ҳам нон,
Увоғи ҳам нон.

Тома-тома кўл бўлур,
Ҳеч томмаса, чўл бўлур.

Мақтанма, ғоз, ҳунаринг оз!

Тани соғлик – туман бойлик.

Жаҳл – душман, ақл – дўст.

Саёқ юрган таёқ йейди.

Асал айнимас, сариёғ сасимас.

Бирни кўриб, фикр қил,
Бирни кўриб, шукур қил.

Бировга чоҳ қазиган ўзи йиқилар.

Нимани қилсанг хор,
Чунга бўласан зор.

Maqollar


мақол, макол хакида, инсон ҳақида мақол, она ҳақида макол, мақол нима, она хакида макол, сонлар хакида макол.

Previous articleҚуръони Карим – Ислом таълимоти унинг муқаддас китоби
Next articleHujayralarning hayotiy faoliyati