Қуръони Карим – Ислом таълимоти унинг муқаддас китоби

0

Курони Карим – Ислом талимоти унинг мукаддас китоби. Курони Карим – Ислом таълимоти унинг муқаддас китоби >>

Ислом таълимоти унинг муқаддас китоби – Қуръони Каримда баён этилган. Исломнинг ақидалари, эътиқод талаблари, ҳуқуқий ва аҳлоқий меъёрлари, чеклаш ва тақиқлари Қуръон билан бирга унинг тафсирларида, ҳадис тупламлари ва шариат қулланмаларида, ислоҳиёт адабиётларида ўз ифодасини топган.

    Ислом динининг асосий ақидаси “Оллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ – йўқ Муҳаммад Оллоҳнинг эслчисидир”.

   Қуръон тилида эса: “Ла Илаҳа Иллаллоҳу Муҳаммадур Расуллулоҳ”. Бу калимаи тавҳид дейилади. “Гувоҳлик берманки, бир Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Оллоҳнинг бандаси ва расули(эличиси) дир”. Қуръон тилида “Ашҳаду ан ла илаҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан аъбдуҳу ва расулуҳу”. Бу Калимаи шаҳодат дейилади.

   Ислом динига кириш, мусулмон бўлиш учун юқоридагаи икки иймон калимасини тили билан айтмоқ ва ҳалбан, чин дилдан ишониб тасдиқлаш лозим. Буни иймон келтириш деб юритилади.

   Бу икки калимани келтириш иймоннинг илк босқичидир. Иймоннинг яна қолган олти босқичи-шарти бўлиб, мусулмон киши яна шуларга ишонмоғи ва уларга амал қилиб яшамоғИ ҳам шарт ҳисобланади.

Суннийликда иймон талабалари 7 тадир. Булар:

  1. Оллоҳнинг яккаю- ягоналигига ишониш, фақат унгагина сиғиниш, эътиқод ва ибодат қилиш.
  2. Оллоҳнинг фаришталарига ишониш.
  3. Оллоҳнинг барча илоҳий, муқаддас китобларига ишониш.
  4. Оллоҳнинг барча пайғамбарларига ишониш
  5. Тақдирга, унинг илоҳийлигига ишониш.
  6. Оҳиратга, қиёмат қойим бўлишига ишониш.
  7. Қайта тирилишга ишониш.

Ана шу этти шарт, эътиқод талаблари – иймоннинг тўлиқ асоси, устуни саналади. Исломга эътиқод қилувчи ҳар бир киши тили билан – “Иймон келтирдим Оллоҳга, унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, тақдирига, қиёмат кунига ва ўлгандан кейин қайта тирилишга”, деб айтмоғи ва бунга дили билан ишонмоғи лозим. Энди шулар ҳақида қисқа тўхтаб ўтамиз. Оллоҳ- дунёдаги барча мавжудотларни яратган. Оламда юз берган ва берадиган барча воқеа ва ҳодисалар Оллоҳ томонидан белгиланган ва унинг иродаси билан содир бўлади. Оллоҳни ҳеч ким бор қилган эмас у ўзидан ўзи бордер. Оллоҳ бирдир. Яккадир, ёлғиздир. У билувчидир, у билмайдиган бирор бир иш йўқ. У ҳар ишга қодирдир, ҳамма нарсани кўрувчи ва эшитувчидир. Оллоҳ билдирувчи, тарбия қилувчидир. Оллоҳда ҳеч қандай нуқсон ва камчилик йўқдир. У ҳамма эрда ҳозир. Оллоҳ эмайди, ичмайди, касал бўлмайди.

   Ҳар бир мусулмондан Оллоҳнинг ана шундай қудратига ишонмоқлик талаб этилади.

   Фаришталар- Оллоҳнинг ниҳоятда итоатли, ҳеч бир гуноҳсиз, нурдан яратилган, одамлар кўзига кўринмайдиган бандаларидир. Улар Оллоҳнинг буюрган ишларини бажарадилар. Уларда эрлик, аёллик, туғиш, туғдириш, эйиш-ичиш, ухлаш каби ҳусусиятлар йўқ. Фаришталарнинг энг машҳурлари-Жаброил, Макоил, Исрофил, Азроилдир.

 Пайғамбарлар Оллоҳ томонидан бандаларига дин ҳукмларини ўргатмоқ учун юборилган элчилардир. Улар ақлли, зийрак, туғри, отоатли бўлиб одам болаларидан чиқадилар. Улар Оллоҳ томонидан буюрилган дин ва шариат ҳукмларини бандаларига этказадилар, уларни ҳақ динга, яхши ишларга ваъз, насиҳат билан чақирадилар. Қуръони каримда 25 пайғамбарни исми келтирилган. Пайғамбарлар 2 ҳилга бўлинадилар: 1. Расуллар; 2. Набийлар.

   Оллоҳ томонидан ўзларига алоҳида китоб ва шариат берилган пайғамбарлар расул деб аталадилар. Барча пайғамбарлардан 8 нафари: Одам, Идрис, Шис, Иброҳим, Мусо, Довуд, Исо ва Муҳаммад расул пайғамбарлардир.

    Ўзларига маҳсус китоб ва шариат берилмай, бир расулга берилган китоб ва шариат асосида иш қилишга буюрилган пайғамбарлар набий дейилади. Набийлар расул бўлолмайди. Расулларнинг ҳар бири айни пайтда набий ҳам ҳисобланадилар.

Муқаддас китоблар – ҳар бир замоннинг ўзига яраша дин ва муомалат ҳукмларини баён этиб, ўша замоннинг пайғамбарларига ваҳий қилиб юборилган китоблардир. Оллоҳ ўз пайғамбарларига 100 саҳифа – Одам, Шис, Идрис, Иброҳимга; 4 китоб эса Мусо, Довуд, Исо ва Муҳаммадга юборган.

    Оҳират – нариги дунё, ўлган бандаларнинг Оллоҳ қудрати билан тирилиши ва Оллоҳ тайин қилган эрга йиғилиш куни. Йиғиладиган жоининг номи “Машҳур эри”, куни эса “Қиёмат куни” деб аталади. Бу куни бандаларнинг бу дунёда қилган яхши, савоб ёки гуноҳ ишларига яраша ҳукм чақирилади.

   Тақдир – Оллоҳ томонидан ҳар бир бўлган ва бўладиган ишларнинг бўлмоғини азалдан, олдиндан тайин белгилабқўйилишидир. Буни бизда пешонасига ёзилган ҳам дейилади.

    Ислом динида “Ислом арқонлари” деган тушунча ҳам мавжуд. У қуйидаги беш асосдан, устундан иборат:

  1. Иймон;
  2. Намоз;
  3. Рўза;
  4. Закот;
  5. Ҳаж.

Юқоридагилар ҳар бир мусулмон учун фарз қилиб белгиланган. Булардан ташҳари жаноза, суннат, никоҳ ва қурбонлик қилиш каби муҳим маросимлари ҳам мавжуд.

Ислом дини байрамларига – Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити, мавлуд ва бошҳалар киради.

Иймон – юқорида айтилган Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ йўқлигига ва

Муҳаммад унинг бандаси ва расули эканлигига ишонмоқ ва эътиқод қилмоқликдир.

Намоз – кунига 5 маҳал ўқилиб, кишида доимий диний кайфиятни сақлашнинг муҳим воситасидир. Намозлар – фарз, суннат, вожиб кабиларга бўлинади.

Рўза – кун чиқишдан то кун ботишга қадар емоқ ва ичмоқликдан тийилмоқ ва шунга ният қилмоқликдир. Рўза ҳар бир соғлом мусулмон учун фарз ибодати саналади. У ҳижратнинг иккинчи йили Мадинада фарз қилинган.

Закот – мол-мулки шариат белгилаган миқдорга этганда йилда бир маротаба улардан қирқдан бирини, йъани 2.5 фоизини бева-бечораларга, мискинкларга, илм толибларига ва бошқа муҳтожларга берилиши шарт бўлган Оллоҳнинг ҳақи.

Ҳаж – ҳам жисмоний, ҳам маънавий, ҳам моддий ибодат. Ҳаж – кабатуллоҳни тавоф қилмоқ, Сафо ва Марва тоғлари орасида югурмоқ, Арофат тоғида бўлмоқ ва зарур маросимларни адо этмоқ учун Макка шаҳрига зиёратга бормоқликдир.

Ҳажнинг шартлари қуйидагилар;

  1. Ислом динида бўлиш;
  2. Балоғатга этган бўлиш;
  3. Ўқил бўлиш
  4. Озод бўлиш
  5. Қодир бўлиш

Исломнинг ана шу беш амали ҳар бир мусулмонга бажариш учун фарз қилинган.

Юқорида баён қилинганлар Ислом таълимотининг асосини ташкил этади.

Islom dini jahon dinlari ichida eng yosh dindir

Previous articleO‘simlik hujayrasining xilma-xilligi va mikroskopda ko‘rinishi
Next articleМаколлардан намуналар