Мучал йил ҳисоби «хосиятли» ва «муқаддас» деб ҳисобланган 12 та ҳайвоннинг номи (сичқон, сигир, йўлбарс, қуён, балиқ, илон, от, қўй, маймун, товуқ, ит ва тўнғиз) билан аталган 12 йиллик даврий йил ҳисобидир.
Бу жараёнлар кишилар ҳаётида муҳим ўрин тутган. Аждодларимиз бу йил ҳисобидан ўз ёшларини аниқлашда ҳам фойдаланганлар.
Бундан 2300 йилча олдин қўлланила бошлаган мучал йил ҳисобининг асосида кишиларнинг туғилган йилларини ҳайвонлар номи билан аташ ва уларнинг ҳар 12 йиллик ёшини бир мучал ёши деб ҳисоблаш белгиланган. Сиз ҳам мучал ёшингизни нишонлайсиз.
Мучал йил ҳисоби бўйича янги йил баҳорги тенг кунликдан бошланган
Мучаллар, мучал, мючал.