Феъл замонлари. Шахс-сон қўшимчалари

0

Феълдан англашилган ҳаракат-ҳолатнинг нутқ сўзланиб турган пайтга муносабати феъл замонлари, шундай маънони ифодаловчи қўшимчалар эса замон қўшимчалари дейилади.

  Феълларда учта замон бор: 1) ўтган замон? 2) ҳозирги замон? 3) келаси замон. Бу уч хил маъно махсус қўшимчалар ёрдамида ифодаланади ва улар замон қўшимчалари ҳисобланади.


Ўтган замон

-ди, -иб (феъл унли билан тугаса -б), -ган эди, -ган экан қўшимчалари билан келиб, иш-ҳаракат ва ҳолатнинг нутқ жараёнидан олдин содир бўлганини ёки бўлмаганини билдирган феълларга ўтган замон феъллари дейилади.

Ўтган замон феъллари учала шахсда тусланади.

Масалан: бордим    бординг борди бордик    бордингиз борди (-лар)


Ҳозирги замон

-яп, -(а)ётир, -моқда қўшимчалари билан келиб, ишҳаракат ва ҳолатнинг нутқ жараёнида юз бераётгани ёки бермаётганини билдирган феълларга ҳозирги замон феъллари дейилади.


Келаси замон

-а /-й, -(а)р, -ажак, -моқчи қўшимчалари билан келиб, иш-ҳаракат ва ҳолатнинг нутқ жараёнидан кейин юз бериши ёки бермаслигини билдирган феълларга келаси замон феъллари дейилади.


Шахс-сон қўшимчалари

Феълдан англашилган иш-ҳаракат ва ҳолатнинг сўзловчи, тингловчи ёки ўзгага тегишли эканини билдирувчи қўшимчаларга шахс-сон қўшимчалари дейилади.

Сўзловчи 1-шахс, тингловчи 2-шахс, ўзга 3-шахс ҳисобланади.

Previous articleФеъл (Узбек тили)
Next articleМучал йил ҳисоби