Тарихда йил ҳисоби

0

«Милод» ва «ера» тушунчалари

Ҳозир дунёдаги давлатларнинг кўпчилигида, жумладан Ўзбекистонда ҳам милодий йил ҳисоби қўлланади. (Сиз билан биз яшаётган йил милодий йилдир). Милодий йил ҳисобига Исо пайғамбар туғилган йил асос қилиб олинган.

Yil hisobi
Йил ҳисоби

Милод (арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида «туғилиш» деган маънони англатади) – ҳозирги йил ҳисобимизнинг боши. Тарих китобларида «милод» сўзининг ўрнида «ера» сўзи ҳам ишлатилади. «Ера» сўзи «бошланғич рақам», яъни йил ҳисобининг боши маъносини англатади.

Милодий йил ҳисобида 1-январ йил боши деб эътироф этилган. У ҳозирги йилимиз бошланган биринчи кундир. Тарих китобларида, Исо пайғамбар туғилганидан аввал бўлиб ўтган воқеаларга нисбатан «милоддан аввалги» (қисқача: мил. авв. ) ибораси қўшиб ёзилади. (Масалан: «Милоддан аввалги ИВ–ИИИ асрларда лотин алифбоси яратилган»).


Милодгача йил ҳисоби

Милодгача турли халқлар  йил ҳисобини турлича олиб борганлар. Масалан, дастлаб йил ҳисобини экинларнинг ҳосилини йиғиштириб олиш бошланган кундан бошлаганлар ва уни йилнинг биринчи куни деб  белгилаб қўйганлар.

Rim raqamlari
Rim raqamlari

Қадимги юнонларда эса йил ҳисоби биринчи Олимпия спорт ўйинлари ўтказилган йилдан бошланган. Римликлар эса Рим шаҳрига асос солинган  йилдан бошлаганлар.

Сиз тарихни ўрганишда яна бир  ҳолатни ёдда тутингки, тарих фанида тарихий воқеа ва ҳодисалар рўй берган аср Рим рақамида ёзилади.

Масалан, I (1), II (2), III (3), IV (4), V (5), VI (6),  VII (7), VIII (8), IX (9), X (10), XI (11), XII (12), XIII (13), XIV (14), XV (15), XVI (16), XVII (17), XVIII (18), XIX (19), XX (20), XXI (21) asr. XXI (21) asr

2001-йилнинг 1-январ кунидан бошланган.

Юртимизда аждодларимиз суғдий, хоразмий, мучал ва ҳижрий каби йил ҳисобларидан фойдаланганлар.


Ҳижрий йил ҳисоби

Дунёнинг қатор давлатларида ҳижрий йил ҳисоби ҳам қўлланилади. У Арабистонда яратилган. Бу йил ҳисобига пайғамбаримиз Муҳаммад (с. а. в. )нинг милодий 622-йилнинг 16-июлида Макка шаҳридан Мадина шаҳрига ҳижрат қилгани, яъни кўчган вақти асос қилиб олинган. Бу санадан  ҳижрий биринчи йил бошланди.

Ўзбекистон Республикасида ҳижрий йил ҳисобидан диний маросимлар ва байрам кунларини белгилашда фойдаланилади.


Хронология тушунчаси

Тарихда юз берган воқеа ва ҳодисаларнинг вақтини аниқлаш жуда муҳимдир. Бусиз тарих фанини мукаммал яратиб бўлмайди. Тарихда юз берган воқеа ва ҳодисаларнинг вақтини аниқлашда тарихчи олимлар хронология фанига мурожаат қиладилар.

«Хронология» сўзи юнонча (грекча) «хронос» – вақт ва «логос» – фан сўзлари бирикмасидан иборат бўлиб, тарихий воқеа ва  ҳодисалар рўй берган вақтни аниқловчи фандир.

Хронология вазифасига кўра тарих фанига ёрдамчи фандир. Бу фан ёрдамида олимлар қайси тарихий воқеа ва ҳодиса қачон рўй берганлигини аниқлайдилар, уларнинг рўйхатини тузадилар.


Атама мазмунини билиб олинг

Пайғамбар (хабар берувчи) – худонинг сўзларини, кўрсатмаларини бандаларига (кишиларга) йетказувчи вакил, элчи.[1]

Календарлар тарихидан


Савол

  1. Милод ва эра тушунчаларининг мазмунига изоҳ беринг.
  2. «Милоддан аввалги» ибораси нимани англатади?
  3. Қадимда йил ҳисоби қандай олиб борилгани ҳақида нималарни билиб олдингиз?
  4. Милодий ва ҳижрий йил ҳисобларига қандай воқеалар асос қилиб олинганлигини таққосланг, уларнинг ўхшаш ва фарқ қилувчи жиҳатларини аниқланг.
  5. Хронология нима ва у тарих фани учун қандай аҳамиятга эга?

[1] O‘zME. – T.: «¤çÌÝ». 2003. 6-jild. 646-bet.

Previous articleZararli odatlar: Giyohvandlik, kashandalik, Alkogolizm
Next articleEftaliylar davlatining vujudga kelishi. Eftaliylar davrida ijtimoiy-iqtisodiy va madaniy hayot