Сон (рақам)

0

Қанча?, неча?, нечанчи? сўроқларига жавоб бўлиб, нарсаларнинг сон-саноғи ва тартибини билдирган сўзларга сон дейилади.

Сонлар иккига бўлинади: 1) миқдор сонлар? 2) тартиб сонлар. Қанча?, неча? сўроқларига жавоб бўлган сонлар миқдор сонлар, нечанчи? сўроғига жавоб бўлган сонлар тартиб сонлар ҳисобланади.

Сон гапда отга боғланса, аниқловчи, феълга боғланса ҳол, гапнинг охирида келса, кесим вазифасини бажаради. Масалан: Синфимизда йигирма беш ўқувчи бор. У олмадан бешта олди.

Ўннинг ярми – беш.


Сон/рақам ўзбек/узбек тили

Previous articleКалендарлар тарихидан
Next articleСонларнинг ёзилиши