Календарлар тарихидан

0

Календар тарихи

«Календар» лотинча сўз бўлиб, ўзбек тилида «қарз дафтари», «ҳар ойнинг биринчи куни» деган маъноларни англатади. Ҳаётимизда эса календар вақтнинг кунларга, ҳафталарга, ойларга ва йилларга бўлиб ҳисобланишидир. Календарда йил, ой ва кунларнинг номлари ёзиб қўйилган бўлади. Календарлар бизнинг боболаримиз томонидан «тақвим»лар деб юритилган.

Йил – Ёрнинг Қуёш атрофида бир марта айланиб чиқиши учун кетадиган вақт ўлчов бирлиги. Унга кўра, бир йил 365 кунга, ҳар тўрт йилда эса бир марта 366 кунга тенг бўлиб келади.

Ҳозир дунёнинг кўп давлатларида, шунингдек Ўзбекистонда ҳам фойдаланилаётган календар «Григориан календари» деб аталади.


Календарнинг ватани

Дастлабки календар қадимги Мисрда яратилди. Мисрликлар ўзлари учун ҳаёт-мамот масаласи бўлган Нил дарёсининг қачон тошишини кузатганлар.

Мисрликлар Нил дарёсининг тошқинига қадар каналларни тозалаб, тўғонларни тузатиб  қўйишлари керак эди. Кундалик кузатув дарёнинг кейинги тошқинига қадар орадан 365 кун ўтишини кўрсатган. Чу туфайли мисрликлар 365 кунни 30 кунлик қилиб, 12 ойга бўлганлар. Қолган беш кунни байрам кунларига ажратиб, йил охирига қўшимча сифатида  жойлаштирганлар. Чу тариқа дастлабки календар вужудга келди. Бироқ, мисрликлар йил ҳисобида 6 соатга  янглишган эдилар. Бу 6 соатлик фарқ ҳар 4 йилда бир суткалик хатоликни келтириб чиқарган.


Юлий календари

Қадимги Рим давлати ҳукмдори Юлий Сезар мил. ав. 46-йилда янги календар жорий этди ва йил бошини 1-январга кўчирди. Янги календар Юлий календари деб аталди. [1]

Yuliy Sezar
Yuliy Sezar

Мисрликлар календарида ҳар 4 йилда тўпланиб қоладиган бир кунни йўқотиш учун феврал ойи тўрт йилда бир марта 29 кун давом этадиган қилиб белгиланди. Феврал ойи 29 кун бўлиб келадиган йилда бир йил 366 кунни ташкил этди. Бироқ, Юлий календари бўйича олиб бориладиган йил ҳисобида ҳам хатолик бор эди. Бу хатолик туфайли дунёда йил ҳисоби ҳар 400 йилда 3 кунга орқада қолиб борди.

Мисрликлар календарида ҳар 4 йилда тўпланиб қоладиган бир кунни йўқотиш учун феврал ойи тўрт йилда бир марта 29 кун давом этадиган қилиб белгиланди. Феврал ойи 29 кун бўлиб келадиган йилда бир йил 366 кунни ташкил этди. Бироқ, Юлий календари бўйича олиб бориладиган йил ҳисобида ҳам хатолик бор эди. Бу хатолик туфайли дунёда йил ҳисоби ҳар 400 йилда 3 кунга орқада қолиб борди.

Календардаги бу хатолик милоднинг 1582-йилига келиб 10 кунни ташкил этди. Оқибатда 1583-йилда баҳорги тенгкунликнинг 21-мартга эмас, 11-мартга тўғри келиб қолиши хавфи туғилди.


Григориан календари

Григориан календари

Бу хавфни бартараф этиш мақсадида Рим папаси Григорий ХИИИ бошчилигида янги календар жорий этилди. У юқорида таъкидланганидек, «Григориан календари» деб аталди.

Бу календарни жорий этганлар таклифи билан 1582-йилнинг 4-октабр куни ниҳоясига йетгач бирданига 15-октабрга ўтилди, яъни ўртадаги 10 кун ташлаб юборилди. [2] Юлий календари бўйича йил ҳисобида вужудга келган 10 кунлик фарқ шу йўл билан барҳам топди. Баҳорги тенгкунлик яна 21-мартга тўғри келадиган бўлди.

Аввалги хатолик яна такрорланмаслиги  учун  феврал ойининг ҳар 400 йилда 100 марта ўрнига 97 марта  29 кун, ҳар 400 йилида 300 марта эмас, 303 марта 28 кун бўлиб келиши белгилаб қўйилди.


[1] Қ. Ражабов ва бош. Жаҳон тарихининг  муҳим  саналари (кейинги ўринларда: ЖТМС). – Т. : «Чарқ» НМАК. 2011. 85-бет.

[2] Қ. Ражабов ва бош. ЖТМС. – Т. : «Чарқ» НМАК. 2011. 197-бет.

Previous articleСифат даражалари
Next articleСон (рақам)