Тарихий манбалар

0

Тарих фани ҳақида

Тарих ўтмиш ҳақидаги фандир.

«Тарих» арабча сўз бўлиб, «ўтмиш», «ўтган воқеалар ҳақида ҳикоя» деган маъноларни англатади.

Тарих одамларнинг энг қадимги замонлардан то ҳозиргача  босиб ўтган ҳаёт йўли, бугунги ҳаётни қандай қурганлиги ҳақида маълумот беради. Тарихни ўрганиш орқали одамларнинг узоқ ва яқин ўтмишда нима билан машғул бўлганликларини, қандай яшаганликлари ҳамда қандай тарихий воқеалар юз берганлигини  билиб оласиз.


Тарихий манба

Тарих фани тарихий манбалар асосида яратилади. Хўш, тарихий манба нима ўзи?

Тарихий манба тарихдан маълумот берувчи барча тарихий нарсалар ва ёзиб қолдирилган турли хил ҳужжатлар ҳамда китоблардир.

Манбашунос олимлар уларни  синчиклаб ўрганадилар ва тарих фани учун зарур маълумотлар тўплайдилар.

Тарихий манбалар, ўз навбатида, моддий (ашёвий) ва ёзма манбаларга бўлинади.


Моддий манбалар

Қадимги одамларнинг суяк қолдиқлари, улар яшаган макон, тураржойларнинг, шунингдек, қалъа ва шаҳарларнинг, суғориш иншоотларининг, уй-рўзғор ҳамда  зебзийнат буюмларининг қолдиқлари зарб этилган тангалар, герблар, муҳрлар ҳамда меҳнат қуроллари моддий манбаларни ташкил этади. Моддий манбаларни  археологлар тўплашади.

Улар ўтмишда одамлар яшаган деб тахмин қилинган манзилгоҳларда қазиш ишларини олиб борадилар. Чу йўл билан моддий манбаларни ташкил этувчи турли ашёларни топадилар. Уларнинг яратилган вақтини ва ёшини  аниқлайдилар.


Йозма манбалар

Йозма манбалар тарихий манбаларнинг муҳим ва асосий туридир. Бундан қарийб беш минг йил аввал айрим халқлар ёзиш учун алоҳида белгилар яратдилар. Қоятош ва қаттиқ буюмларга ўйиб туширилган битиклар, ҳайвон териси, дарахт  пўстлоғи, кейинчалик қоғозга ёзилган ёзувлар, турли даврларда ёзилган қўлёзмалар, китоблар, шунингдек, архивларда сақланаётган тарихий ҳужжатлар ёзма манбалардир.

Ўзбекистон тарихига оид энг қадимги ёзма манба «Авесто» китобидир. Унда қадимги тарихимизга оид жуда қимматли маълумотлар мавжуд. Қадимги Хоразм, суғд, бақтрия ва туркий ёзувларида битилган ёзма манбалар ҳам Ватанимиз тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эга. Чунингдек, қадимги Эрон ҳукмдорларининг битиклари, қадимги Юнонистон (Греция), Рим ва Хитой олимларининг асарларида ҳам Ватанимиз тарихига оид қимматли маълумотлар ёзиб қолдирилган.

Previous articleСифат (узбек тили)
Next articleСифат даражалари