Қандай?, қанақа? сўроқларига жавоб бўлиб, нарса-буюмнинг белгисини билдирган сўзларга сифат дейилади. Белги деганда, ранг-тус, маза-таъм, шакл-ҳажм, хил-хусусият кабилар тушунилади.
Сифат гапда аниқловчи, ҳол ёки кесим бўлиб келади.
Сифат гапда отга боғланса, аниқловчи, гапнинг охирида келса, кесим вазифасини бажаради. Масалан: Бу кўркам бино– касб-ҳунар коллежи. Бу гуллар хушбўй.