Сифат даражалари

0

maqollar kitob

Муайян бир белгининг ортиқ-камлиги жиҳатидан фарқланиши сифат даражаси дейилади.

Сифатларда тўртта даража бор: оддий даража, қиёсий даража, орттирма даража, озайтирма даража.

Нарсалар орасидаги белги ўзаро таққосланмаса, оддий даража дейилади. Масалан: юксак, узун, ҳушёр, калта.

Бир нарсадаги белгининг бошқаларига нисбатан ортиқ ёки камлиги қиёсий даража дейилади. Қиёсий даража оддий даражадаги сифатга -роқ қўшимчасини қўшиш билан ҳосил бўлади. Масалан: юксакроқ, узунроқ, ҳушёрроқ, калтароқ.

Белгининг бир нарсада бошқаларига нисбатан энг кўп экани орттирма даража дейилади. Орттирма даража энг, жуда, ниҳоят каби сўзлар билан ҳосил бўлади. Масалан: энг юксак, жуда узун. . .

Белгининг бир нарсада бошқаларига нисбатан бир қадар кам экани озайтирма даража дейилади. Озайтирма даража сал, бироз, хийла, ним каби сўзлар билан ҳосил бўлади. Масалан: бироз юксак, сал узун. . .

Previous articleТарихий манбалар
Next articleКалендарлар тарихидан