Нафл намози (намозлар) нечта?

0

Нафл намози деб, кишини уз икҳтиёри билан фарзга қушимча тарзда уқийдиган намози га айтилади. Бу намозни Аллоҳ муминлар зиммасига фарз каби мажбурий қилмаган, балки икҳтиёрий суратда адо этилса, савоб булади.

Нафл намозлари 2 кҳил булади.

1. Беш вақт фарз намозларига тобе булган нафллар. Булар фарзлардан олдин ёки кейин уқиладиган намозлар булиб, улар суннати равотиблар дейилади.

2. Беш вақт намозлардан ташқари мустақил уқиладиган намозлар. Булар жумласига зуҳо, таҳажжуд, ҳожат ва бошқа нафл намозлари киради.

Фарз билан бирга уқиладиган суннатлар.

Булар ҳам уз урнида 2 қисмга булинади.

1. Бажаришлик куп бор такидланган суннатлар. Булар суннати муаккадалар, дейилади.

2. Қилиш такидланмаган суннатлар.

1.Такидланган суннатлар. 1.Бомдод намозининг фарзидан олдинги икки ракаат суннат. 2. Пешин намози фарзидан олдинги турт ракаат. Бу бомдоднинг суннатидан кейинги уринда туради. 3. Пешин намозидан кейин икки ракаат, жума кунлари эса жуманинг фарзидан олдин турт ракаат, кейин турт ракаат уқиш такидланган суннатдир. 4. Шом намозидан кейин икки ракаат. 5. Хуфтондан кейин уқиладиган икки ракаат.


Такидланмаган суннатлар.

  1. Пешиндан кейинги икки ракаатли суннатдан сунг уқиладиган икки ракаатли намоз.
  2. Асрни фарзидан олдинги турт ракаат намоз.
  3. Шомдан кейинги олти ракаатли намоз, 2 ракаат суннати муаккада, 4 ракаат мустаҳаб.
  4. Хуфтоннинг фарзидан олдинги турт ракаат намоз.

Такидланмаган суннатларда такидланган суннатлардан икки амал ортиқча булади.

А)Аввалги ракаатда, қадада ташаҳҳуддан кейин саловат уқилади.

Б)Саловат уқилгач, учунчи ракаатда турилади, шу ракаат сано дуоси билан бошланади. Фарз намозлари билан ундан кейинги суннатлари орқама-кетин қушибуқилмай, балки: «Аллоҳумма антас салом ва минкас салом таборакта я зал жалоли вал икром» дуосини уқиш билан орасини ажратади. Ҳар вақт суннат намозлари уқиб булингач, уч маротаба астагфируллоҳ, деб Аллоҳга тавба қилишлик мустаҳабдир.

Фарз намозларига тобе булмаган, мустақил суннат намозлар.

Бу турдаги намозлар қуйидагилар.

  1. Зуҳо намози. Бу намознинг вақти қуёш бир найза буйи кутарилганда кириб, заволга бир соат қолгунча давом этади. Зуҳо камида 2 ракаат, афзали 4 ракаатдир.
  2. ”Таҳийятул масжид” намози яни масжид билан саломлашиш намози. Бу ҳам икки ракаат уқилади, афзали турт ракаат уқишдир. Бу намозни масжидга киргандаутирмасдан уқиш суннатдир.
  3. Таҳорат ё гусл сунгидан уқиладиган 2 ракаат намоз.
  4. Сафарга чиқаётганда ва ундан қайтганда уқиладиган икки ракаат намоз.
  5. Кечқурунги таҳажжуд намози. Бу камида 2 ракаат, купида эса кҳоҳлаганча уқилади. Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Бу кечанинг иккинчи ярмида уқилади.
  6. Истикҳора намози. Яни якҳшилик талаб қилиб уқиладиган намоз. Бу ҳам 2 ракаатуқилади, сунг дуосини уқийди.
  7. Ҳожат сураш намози. Бу ҳам 2 ракаат булиб, намоздан сунг, макҳсус дуоси уқилади.
  8. Таровиҳ намози. Бу йигирма ракаат булади. Таровиҳ намози такидланган суннатдир. Жамоат булиб уқиш суннати кифоя ҳисобланади. Унинг вақти кҳуфтон намозидан кейин уқишликдир.
  9. Ой ёки қуёш тутилганда уқиладиган намоз. Қуёш тутилганда 2 ёки 4 ракаат ёкупроқ намоз уқиш суннатдир. Ой тутилгандаги намоз мустаҳабдир.
  10. Ёмгир сураб уқиладиган намоз. Бунинг номи истисқодир. Бу намоз учун уз масканларидан четроққа уч кун орқама-кейин чиқиш мустаҳабдир. Мусулмонлар тавба қилишлари, садақа беришлари, зиммийларни қушмасликлари шарт.
  11. Мутлақ нафллар. Намозкҳон киши юқоридагилардан ташқари яна узи кҳоҳлаганча нафл намоз уқиши мумкин.

Нафлларга тегишли ҳукмлар. Кундузги нафлларни турт ракаатдан, кечқурунги нафлларни икки ракаатдан уқишлик суннатдир. Қиёмга қодир булмаган киши утириб уқийди. Нафлни окҳирига этказмай бузган киши қазосини уқиши вожибдир.

Нафл намозлар макруҳ вақтлар:

  1. Субҳ вақтидан то бомдод вақти чиққунча, магар бомдод суннати дурустдир.
  2. Бомдод уқилгандан то қуёш чиққунча.
  3. Қуёш чиқиб то бир найза кутарилгинча. Бу қуёш чиққандан кейин ярим соат вақтдир.
  4. Қуёш тиккага келгандан то заволга оққунча.
  5. Аср намозидан то шом намозини уқиб булгунча.
  6. Имом кҳутба уқиш учун минбарга чиққан вақтда. Имом қандай кҳутбага чиққан булса ҳам.
  7. Муаззин фарз намозига такбир айтаётганда.
  8. Масжидда ҳайит намозидан олдин ҳам, кейин ҳам нафл макруҳдир.
  9. Фарз намозларидан бирининг вақти тор булиб қолса.
  10. Ҳожати қистаб туриб нафл уқиш.
  11. Хушуни кетказадиган ҳар қандай иш кҳозир булганда ҳам макруҳ. Масалан: Очга таом олиб келиниши, сув олиб келиниши. Юқоридаги пайтларда намоз уқиш макруҳи таҳримийдир.

Абу Қатодадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда «Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз масжидга кирса, утиришдан олдин икки ракат намоз уқисин», деганлар» (Имом Букҳорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривояти). Бу икки ракатли намоз «таҳийяти масжид» (масжид саломи)намози дейилади.

Абу Қатодадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда «Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз масжидга кирса, утиришдан олдин икки ракат намоз уқисин», деганлар» (Имом Букҳорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривояти).Бу икки ракатли намоз «таҳийяти масжид» (масжид саломи) намози дейилади.

Шофеий ва Ҳанбалий мазҳабида таҳийяти масжидни қай вақтда булса ҳам: намоз уқиш макруҳ ёки имом кҳутба уқиётган пайтда ҳам уқиш керак, дейилади. Моликий ва Ҳанафий мазҳабларида эса, имом кҳутба уқиётган булса, таҳийяти масжид уқилмайди. Шунингдек, Ҳанафий мазҳабида намоз уқиш макруҳ пайтларда ҳам таҳийяти масжид уқилмайди. Намозкҳон масжидга кириши билан фарз намозни ёки бошқа бир намозни уқиса, ният қилмаса ҳам таҳийяти масжид урнига кифоя қилади. Бордию масжидга бир кунда бир неча бор кирадиган булса, бир марта уқиса кифоя қилади.

Бу намознинг ҳукмидан Масжидул ҳаром истисно қилинган. Бу масжиднинг таҳийяти тавоф билан булади.

Масжидга кирганда бирор узр билан таҳийяти масжид намозини уқий олмаса, «Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни айтса кифоя қилади.


ШУРУҚ (ИШРОҚ) НАМОЗИ

Муоз ибн Анас ал-Жуҳанийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда келишича: «Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини уқиб булганидан кейин намоз уқиган жойида то чошгоҳ намозини уқигунча утирса, фақат якҳшиликдан бошқани гапирмаган булса, унинг кҳатолари, агар денгиз купигидан куп булса ҳам магфират қилинади», деганлар» (АБу Довуд, Термизий ривояти). Термизий лафзида: «Ким бомдодни жамоат билан уқиса, сунгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб утирса, кейин икки ракат намоз уқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек булур. Тулиқ, тулиқ, тулиқ», дейилган.

Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз Салотуш Шуруқ – Шуруқ намози ҳам дейилади. «Шуруқ» дегани эса қуёш чиқишини билдиради. Шуруқ чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтидаги намоздир.


ЗУҲО (ЧОШГОҲ) НАМОЗИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким чошгоҳ намозини бардавом уқиса, унинг гуноҳлари денгиз купигича булса ҳам магфират қилинади», дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Бу намоз икки ракатдан саккиз ракатгача булади. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам купроқ турт ракат уқиганлар. Унинг вақти қуёш найза буйи кутарилгандан бошлаб то заволга яқин қолгунчадир. Энг афзал вақти наҳорнинг туртдан бири утгандан кейиндир.


ШУКРИ ВУЗУ НАМОЗИ

Одатда таҳорат қилиб булгандан сунг уқиладиган намоз шукри вузу–таҳоратнинг шукри дейилади. Уқба ибн Омир ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бундай ҳадис бор: «Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир одам якҳшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи ила иқбол қилган ҳолда икки ракат намоз уқиса, албатта унга жаннат вожиб булади», дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).


ИСТИХОРА НАМОЗИ

«Истихора» сузи лугатда кҳайрни талаб қилиш, деган манони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида кҳайрлисини танлаш учун истикҳора намози уқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин уқиш мустаҳабдир.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истикҳора қилишни кҳудди Қурондан сурани талим бергандек талим берар эдилар. У зот: «Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи булса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз уқисин. Сунг «Эй бор Худоё, албатта, Сендан илминг ила истикҳора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сурайман. Сендан улуг фазлингдан сурайман. Албатта, Сен қодир булурсан, мен қодир булмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен гайбларни ута якҳши билувчи зотсан. Эй бор Кҳудоё! Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида якҳши эканини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон эт, сунгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаэрда булса ҳам якҳшиликни тақдир қил, сунгра мени унга рози қил» десин ва ҳожатини айтсин», дедилар» (Имом Букҳорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривояти).

Ушбу намозни уқигандан кейин мазкур иш ҳақида уйламай, Аллоҳ икҳтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кунглига тушиб, узига мақул булиб, қилгиси келиб қолса амалга оширади. Бу ҳақда туш куриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга утмай туриб қолса истикҳора намозини яна қайтадан уқийди. Қайта уқиш этти мартагача булади. Истикҳора намозининг биринчи ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Кофирун сурасини, иккинчи ракатда Ихлос сурасини уқийди


ҲОЖАТ НАМОЗИ

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг Аллоҳга ва Бани одамдан бирортасига ҳожати булса, якҳшилаб таҳорат қилсин, сунгра икки ракат намоз уқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтсин. Сунгра: «Ҳалийму Карим Аллоҳдан узга ҳеч илоҳи мабуд юқ. Улуг Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар булсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, магфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир якҳшиликдан ганиматни, ҳар бир ёмонликдан саломатни сурайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қуймай магфират қилгин, ҳеч бир гамимни қуймай кушойиш эт, Узинг рози булган ҳеч бир ҳожатимни қуймай, албатта чиқаргин. Эй Арҳамар Роҳимийн», десин», дедилар» (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Имом Ибн Ҳажар бу намозни шанба куни саҳар уқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал булади. Унинг ҳожати равон булишига мен зоминман, деб марҳамат қилганлар, деган. Албатта, дуонинг арабча матнини ёдлаб олган якҳши.


ТАВБА НАМОЗИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис эшитсам, Аллоҳ менга ундан Узи кҳоҳлаганича наф берадиган одам эдим. У зотнинг саҳобаларидан бири менга ҳадис айтса, мен ундан (гапи тугрилигига) қасам ичишни талаб қилар эдим. Агар у қасам ичса (гапини) тасдиқ қилар эдим. Албатта, шан шулки, менга Абу Бакр бир ҳадис айтди. Зотан у содиқдир:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: қайси бир одам гуноҳ қилиб қуйиб, сунгра туриб, таҳорат қилиб намоз уқиса, кейин Аллоҳга истигфор айтса, албатта, Аллоҳ уни магфират қилади», деганларини эшитдим. Сунгра у зот:

«Улар қачон фаҳш иш қилсалар ёки узларига зулм қилсалар, Аллоҳни эсларлар ва гуноҳларига истигфор айтурлар” оятини қироат қилдилар», деди».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Аслида тавба намозсиз ҳам кҳоҳлаган пайтда булиши матлуб. Лекин намоз ила булгани кучли ва қабули осондир. Намоз муминнинг силоҳи, дейилгани ҳам шундан. Мумин киши намоз ила ҳар қандай қийин нарсага ҳам осонлик билан эриша олади. Ожиз банда гуноҳ иш қилиб қуйса, иймони уни дарҳол тавбага чорлаши зарур. Қилиб қуйган гуноҳининг афсусида қолган мумин инсон дарҳол таҳорат қилиб тавба намози нияти ила икки ракат намоз уқиб олишга утмоги лозим. У гуноҳига надомат қилиб, намозида чин қалбдан тавба қилиб, Аллоҳга роз айтиб, иккинчи бу гуноҳни қайта қилмасликка қатий аҳд қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини магфират қилади.


АВВОБИЙН НАМОЗИ

Бу намоз шом намозидан кейин уқилади ва олти ракат булади. Аввал турт, кейин икки ракат ёки икки ракатдан қилиб уқилади.

Аллоҳ таоло «Исро» сурасида:

«Албатта, У зот аввобийнларни магфират қилувчидир», деган (25-оят).

Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:

«Ким шомдан кейин олти ракат уқиса, гуноҳлари магфират қилинур, агар денгизнинг купигича булса ҳам», дейилган.


ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ

Бу намознинг ози икки, купи саккиз ракатдир. Аллоҳ таоло: «Кечасида таҳажжуд (намози) қил, сенга нофила булур. Шоядки, Роббинг сени Мақоми маҳмудда тирилтирса», деган.

Ушбу оят ила таҳажжуд намозига таргиб қилиш Қуронда келгани эслатилмоқда. Кечаси бир укҳлаб туриб уқиладиган намоз «таҳажжуд намози» деб аталади. Шунингдек, бу намоз қиём намози, деб ҳам айтилади. Аввал бошида бу намоз вожиб булган эди. Бир йилчадан кейин вожиблиги наскҳ қилинган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки, у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «У жисмдан дардни қувувчидир» ҳам дейилган (Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривояти).

Узбекча шеърлар табриклар туғилган кун

намозхо, намоз қиш, намоз вақтлари 2021, мен намоз, намоз о қийман, мен намоз о қийман, намоз китоби, намоз о рганиш мен ҳам намоз, скачат намоз.

Previous articleXorazm Ma’mun akademiyasi
Next articleYurtimizning buyuk allomalari