Коронавирус профилактикаси бўйича 7 та тавсия

0

Қуйида вирусдан ҳимояланиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларини яна бир бор эслаб ўтамиз.

1. Қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг, спиртли антисептик воситалардан фойдаланинг. Айниқса, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин.

2. Кўз, оғиз ва бурнингизни ушлашдан тийилинг, қўл бериб саломлашмасликка ҳаракат қилинг.

3. Аксирганда, йўталганда юзингизни рўмолча ёки тирсагингиз билан тўсинг.

4. Одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка ҳаракат қилинг. Чамоллаш ва грипп аломатлари бор одамларга яқинлашманг.

5. Иситма – янги турдаги зотилжамнинг энг асосий ва биринчи белгиларидан бири. Иситмангиз бўлса, уйдан чиқманг.

6. Иситма, йўтал, нафас олиш қийинлашиши кабилар белгилар намоён бўлса, шифокор ҳузурига борманг, аммо кечиктирмасдан тиббий ёрдамга телефон орқали мурожаат қилинг. Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг.

7. Коронавирусга оид сўнгги расмий хабарлардан бохабар бўлиб туринг. Янгиликларни ишончли, расмий манбалардан олишга эътибор қаратинг.

Айниқса кекса ёшдаги, сурункали касалликлари бор инсонлар ўзларини авайлашлари лозим.


koronavirus uz