Турдош ва атоқли отлар

0

Бир турдаги нарса-буюмнинг номини билдирган отлар турдош от дейилади. Масалан: қишлоқ, чойнак, ака, дарахт.

Айрим шахс ёки нарса-буюмга атаб қўйилган номлар атоқли от дейилади. Кишиларнинг исм, фамилияси, жой ҳамда ҳайвонларга атаб қўйилган номлар, газета, журнал, китоб, тарихий воқеа кабиларнинг номлари атоқли отлардир. Масалан: Тошлоқ тумани, Мустақиллик куни, «Гулхан» журнали, Олапар. Атоқли отлар доимо бош ҳарф билан ёзилади.

Китоб, газета, журнал, кинофилм, бинолар ҳамда ташкилотларга атаб қўйилган номлар қўштирноқ ичига олинади. Аммо шаҳар, кинотеатр, жамоа хўжалиги кишилар номига қўйилган бўлса, қўштирноқ ишлатилмайди. Уларда номидаги, номли сўзлари қўлланади.

So‘z turkumlari. Mustaqil va yordamchi so‘zlar

Previous articleСўз туркумлари. Мустақил ва ёрдамчи сўзлар
Next articleКоронавирус профилактикаси бўйича 7 та тавсия