Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир – 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами

0

Жаннат Оналарнинг оёги остидадир. Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади.

8-март Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради.

Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади.

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди.

Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.

Чиндан ҳам, аёллларимизнинг оилада тутган ўрни беқиёс. Оқила, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар. Улуғ донишмандлар Ватанга энг муносиб таъриф излаганда, уни Она сиймосига қиёс этганларида катта маъно бор. Дунёда “муқаддас” деган сўзга энг муносиб зот ҳам – Онадир.

Онани эъзозлаш – бизнинг миллатимиз, халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Чунки аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз.

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони А. Орипов айтганидек:

Бу ёруғ оламда Ватан биттадир,
Биттадир дунёда Она деган ном

Чарқда аёлни фариштага қиёс қилишади. Чунки фаришталар Аллоҳ таоло яратган энг пок, энг бегуноҳ зотлардир. Халқимизнинг буюк тарихида ўзининг жасорат ва матонати, ақл-заковати, нафосат ва назокати билан ўчмас ном қолдирган. Тўмарис, Бибихоним, Гулбаданбегим, Зебунисо, Нодира, Увайсий, Анбар Отин, ва бошқа юзлаб аёлларимизни ҳамиша эҳтиром билан тилга оламиз.

Улуғ момоларимизга хос бўлган олижаноб фазилатлар бугун ҳам муҳтарам аёлларимиз сиймосида давом этиб келмоқда. Аёлларга бўлган чексиз ҳурмат-еҳтиромимизнинг Яна бир сабаби шундаки, аёл аввало ҳар бир инсоннинг бешигини тебратадиган, оқ сути билан унинг юрагига одамийлик фазилатларини сингдирадиган, уни ҳаёт бўронларидан асраб-авайлайдиган фидоий инсондир. Ҳадисларда “Аёлларни улуғ одамлар ҳурмат қилади. Уларни фақат пасткаш одам хўрлайди” деб бежизга айтилмаган. Аёлларни иззат-икром қилиш ота-боболаримиздан қолган муқаддас удумдир.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам халқимиз, аввало, опа-сингилларимиз, мунис онахонларимиз турмуши фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилгандир. Оналик ва болаликни ҳимоялаш, баркамол авлодни вояга йетказиш, оила ва маҳалладаги аҳиллик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир.

Дунёда ҳар қандай куч онанинг меҳру-муҳаббатидан заифроҳдир. Унинг фарзандига бўлган меҳри нақадар беғубор. Онанинг меҳри қуёшдек иссиқ, беминнат ва мусаффодир. Унинг фарзандлари учун қилган хизматларини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Она ўз фарзандига ҳаёт ва инсонийлик фазилатларини бахш эувчи чашмадир. Фарзанд эса худди шу чашмадан гўзалликни, эзгуликни, олижаноблик ва комилликни ўзига сингдириб олади.

Буюк бир зот: “ҳар бир хотуннинг ақлини ўлчамоҳчи бўлсангиз, унинг қўл остидаги болаларига боқинг”, деган экан.

Онага ҳамиша меҳру-оқибат, эзгуликни раво кўрган болалар ҳаётда, албатта бахтли ва саодатли бўладилар. Улар баҳорга ҳам, тонгга ҳам гўзалликни улашган оналарнинг қуёшга қиёс меҳр тафтларидан доимо баҳра олиб, кўнглини обод қиладилар.
Китоб кўргазмасини ташкил этиш учун “Аёл билан олам мунаввар”, “Она ҳаётнинг гули”, “Аёлни улуғламоқ – оилани, Ватанни, ҳаётни улуғламоқ демакдир”, “Онанинг бир қўли бешикни, иккинчиси дунёни тебратар”, каби сарлавҳалардан фойдаланиш, унга адабиётимизда қалам тебратаётган аёл шоираларимиз ёзган китоблари, ёзувчиларни аёлларни мадҳ этиб ёзган китобларидан, журнал ва рўзномаларда берилган мақолалардан, расмли плакатлардан фойдаланиш мумкин.

Инисига деди бир сўзки гавҳар:

“Онанг таъзимида бўл, эй биродар. ” Хусрав Деҳлавий


Она насиҳатин қуйволсин қулоқ,
Дунёда ёмонлик истама мутлоқ.
Баҳрида ўстирмиш жонидан азиз,
Жонингдек азиз тут кечаю кундуз.
Абулқосим Фирдавсий


Аёл оҳилаю, эр ишбилармон,
Демак, кундан-кунга обод хонадон.
Хусрав Деҳлавий


Онангдан бош товлама, ошмасин дарди,
Чараф тожи эрур оёғин гарди.
Абдураҳмон Жомий


Она қалби жаҳон эрур.
Меҳр ётар унинг қалбида.
(Ҳалқ мақоли)


Ona haqida sherlar

http://talaba.su/uz/ona-haqida-sherlar/

Previous articleIldiz turlari va tizimlari
Next articleIldizning tashqi va ichki tuzilishi