От, сифат, сон ва бошқа сўзлар ўрнида қўлланиб, уларга ишора қилувчи сўзлар олмош ҳисобланади.
Олмошлар қайси сўз ўрнида қўлланса, ўша сўзнинг сўроғига жавоб бўлади.
Мен, сен кишилик олмошларига қаратқич ва тушум келишиги қўшимчалари ҳамда -ники қўшимчаси қўшилса, бир н ундоши тушиб қолади: Мен+нинг – менинг, сен+ники– сеники.
У, бу, шу, ўша олмошларига жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиги қўшимчалари ҳамда -га, -дек, -дай қўшимчалари қўшилса, н ундоши орттирилади: унга, шунда, бунда, шундай.