Жалолиддин Румий ҳаёти ва ижоди

0

Жалолиддин Румий (1207, Балх – 1273) – Ўрта Осиёлик буюк шоир, олим. Отаси Баҳовиддин ўша даврнинг етук олимларидан бўлган. Жалолиддин Румий ёшлигидаёқ отаси билан Кичик Осиё (Куния)га келиб ўқиган ва шу ерда мударрислик қилган. Форс, араб, туркий тилларда ижод қилган.

Унинг шеъриятига Е. Э. Бертелс: «Жалолиддин лирикаси бу соҳада башарият эришган энг буюк ютукдардан биридир. Агар у Ғарбда кенгроқ маълум бўлганида, унинг номи жаҳон адабиётининг Шекспир, Гете, Пушкин каби гигантлари қаторига ўтиши шубҳасиз эди», – деб юксак баҳо берган.

Жалолиддин Румийнинг шеърий ижоди Фаридуддин Аттор (1151 – 1221) нинг таъсирида шаклланган. Фаридуддин Аттор Нишопурда Жалолиддин Румий билан учрашиб суҳбатлашган ва ўзининг «Асрорнома» асарининг бир нусхасини Жалолиддин Румийга туҳфа қилган. Унинг Шамс Табризийга багишлаб ёзган шеърий девони ўша замонда «Девони Шамс Табризий» номи билан машҳур бўлган.

Девон 30000 байтдан иборат. Жалолиддин Румийнинг 27000 байтдан иборат «Маснавийи Румий»си қарийб ўн йил давомида ёзилган бўлиб, Алишер Навоий тили билан айтганда «қойили маснавийи маънавий, ғаввоси баҳри яқин» лиги билан ажралиб туради. Шоир ўз маснавийсида халқ ҳикоялари асосида мазмунли юморга, бадииятга бой жонли новеллалар яратган.

Асарда ҳар бир ҳикоя кетидан унинг талқини берилади. Кўпроқ ҳайвонот оламидан олиб ёзилган бу ҳикоялар мистик мавҳум тушунчаларни эмас, балки реал ғояларни илгари суради, ҳаётий воқеа ва ҳодисаларга ишора қилади. Шоирнинг шеърлари мусиқийлиги, соддалиги билан халқ қўшиқларига яқин.

Жалолиддин Румий фақат шоиргина бўлиб қолмай, машҳур файласуф ҳамдир. У «Мавлавий» номли тасаввуф мактабига асос солган. Шоир ўзининг «Маснавийи маънавий» ва «Фиҳи мо фиҳи» асарлари билан озод фикрлаш ва назарий тафаккурнинг тараққиёти масаласига муҳим ҳисса қўшди. Мазкур асарлардаги ҳар бир ҳикоя, афсина, масал ва латифалар фалсафий ғояни илгари суради. Бу ғоялар кейинги даврлардаги кўпчилик мутафаккирларнинг дунёқарашига йўл очди. Жалолиддин Румий ижодида зулмни қоралаш ва адолатни тараннум этиш асосий ўринни эгаллайди.

Жалолиддин Румий инсон иродасини озодликнинг бирдан – бир воситаси деб ҳисолаб, ахлоқ принцип ива категорияларини шу асосида ҳал қилади. Унинг қайд қилишича, инсон 5’з хулқини идора қилишда озоддир. Яъни ёмон хулқдан узоқлашиб, яхши хулққа интилади. Жалолиддин Румий фалсафасидаги диний-мистик қобиқ орасидан инсон шахсиятига ҳурмат, кишилар биродарлиги, халқ ва миллатлар ҳақидаги гуманистик ғоя униб чиқади.

Бироқ Жалолиддин Румий асарларида зулмга қарши нафрат сезилмайди. Лекин шунга қарамай Жалолиддин Румий ўз замонининг забардаст мутафаккирларидан бўлган. Шоир шеъриятининг асосий ғояси -инсонга муҳаббатдан иборат.

Previous article«HELLADOS» hikoyasi haqida
Next articleАбу Абдулло Рудакий ҳаёти ва ижоди