Гулли ўсимликлар билан умумий танишиш

0

Гуллари турлича шакл ва рангли гул- қўрғонга (гулкоса, гултож) ҳамда унинг ичида жойлашган чангчи ва уруғчига эга бўлган, уруғтангандан сўнг мева ҳосил қиладиган ўсимликлар гулли ўсимликлар дейилади (6-расм).

6-rasm. Gulli o‘simlik - g‘o‘za: 1-umumiy ko‘rinishi; 2-guli; 3-ko‘sagi; ^-ochilgan ko‘sagi.
6-расм. Гулли ўсимлик – ғўза: 1-умумий кўриниши; 2-гули; 3-кўсаги; 4-очилган кўсаги.

Ёр юзидаги гулли ўсимликлар 533 оила, 13000 туркум ва 250 мингдан ортиқ турни ўз ичига олиши аниқланган. Бу ўсимликларнинг ҳар бири ўзига хос белгилари билан бир-биридан фарқ қилади.

Гулли ўсимликларнинг ҳаммаси ҳам ўз ҳаёти давомида гуллаб мева тугади. Улар илдиз, поя, барг, гул, мева ва уруғ- лардан ташкил топган бўлади. Бу уларнинг ўзига хос белгилари ҳисобланади.

Ўсимликлар дунёси миллион йиллар давомида турлича иқ- лим шароитига, тупроққа ва намликка мослашиб шаклланган. Уларнинг органлари, ички тузилиши, ажойиб хоссалари, хусусан, ҳаётий шакллари, йирик гули ва меваси, илдизи, салобатли шох- шаббаси, умрбоқийлиги, айрим майда жонзотлар билан озиқ- ланиши, келгуси наслни ўз бағрида вояга йетказиб, мустақил ҳаётга йўлланма бериши каби ирсий белгилари билан неча асрлардан бери одамларни ўзига жалб этиб келмоқда (7-расм).

Hasharotxo‘r o‘simliklar: 1- nepentes (kuvacha); 2- drosera.
7-rasm. Hasharotxo‘r o‘simliklar: 1- nepentes (kuvacha); 2- drosera.

Ҳар бир ўсимлик турининг ўзига хос ажойиб хоссалари бор. Ўсимликларнинг хилма-хилт игини акс эттирувчи мисоллар жуда кўп. Буларга Сейшел оролидаги ўн йиллар мобайнида пишиб йетиладиган, оғирлиги 25 кг га йетадиган сейшел палмаси ёнғоқлари, танасида 200 л гача сув сақлайдиган Мексика кактуслари, Канар оролларида 6000 йилгача умр кўрадиган аждар дарахтлари, Суматра оролидаги диаметри 1 м га йетадиган рафлезия каби улкан гуллар мисол бўлади. Бундай ажойиботлар ўлкамиздаги ўсимликлар орасида ҳам кўплаб топилади. Масалан, жазирама иссиққа бардош бериб, қум уюмларида ўсадиган, барглари аранг кўринадиган саксовул ва қандим, пояси сув тагида бўлиб, гули сув юзасида очиладиган нилу- фар, ҳашаротлар билан озиқланадиган сув қароқчиси, табиат кўрки бўлган қизил лола, кўзагул, саллагул, чиннигул ва жумагуллар (холмон), ноёб мевали ўсимликлардан писта, бодом, сафсанлар, табобатда кўп ишлатиладиган чаканда, исириқ, наъматак, сувқалампир ва бошқалар ўсимликлар дунёсининг ажойиб вакилларидир.

Гулнинг ташқи қавати, одатда, яшил рангли гулкосача- барглар билан ўралган бўлади. Улардан сўнг рангли гултож- барглар жойлашади. Гулнинг ўрта қисмида чангчилар, мар- казида эса уруғчи жойлашади.

Гулли ўсимликларнинг хилма-хиллиги экологик шароит- нинг ўзгариши билан боғлиқ. Улар миллион йиллар мобайнида ўзгариб, янги муҳитга, шароитга мослаша борган. Чароит ўзгариши билан ўсимликларда янги муҳитга хос белгилар пайдо бўлган ва бу белгилар вақт ўтиши билан секин-аста мустаҳкамланган (ирсийлашган). Натижада махсус шароит- ларга мослашган янги ўсимликлар (турлар, туркумлар, оилалар) пайдо бўлган. Янги шароитга мослаша олмаган ўсимликлар йўқолиб кетган.

Бундан 140 миллион йиллар илгари уруғли қирққулоқларнинг шу давргача сақланиб келган вакилларидан гулли ўсимликлар пайдо бўлган.


  1. Барча гулли ўсимликлар учун хос бўлган белгилар нималардан иборат?
  2. Гулли ўсимликларнинг қандай органлари бор?
  3. Гулли ўсимликлар нима учун хилма-хил бўлади?
  4. Бу ўсимликлар қандай шароитларда ўсишга мослашган?
Previous articleБотаника
Next articleЎсимликларнинг ҳаётий шакллари