Ўсимликларнинг ҳаётий шакллари

0

Ўсимликларнинг ташқи муҳитга ҳар хил шаклда мослашиши ҳаётий шакл дейилади.

Гулли ўсимликлар ҳаётий шаклларига кўра дарахт, бута, яримбута, бир йиллик, икки йиллик ва кўп йиллик ўтларга бўлинади.

Дарахтлар – танаси ёғочлашган, асосан, битта йўғон танали, бақувват илдизли ва кенг шох-шаббали, баланд бўйли кўп йиллик ўсимликлардир. Булар гули, меваси, поясининг эни, бўйи, шох-шаббаси ва барглари билан бир-биридан фарқ қилади. Масалан: олма, ўрик, ёнғоқ ва шафтолининг шох- шаббаси ёйиқ? қарағай ва теракники ғуж ва тик? шамшод ва садақайрағочники шар- симон бўлади (8-расм).

Daraxt: sadaqayrag‘och.
8-расм. Дарахт: садақайрағоч.

Дарахтлар оз ёки кўп йил яшашига кўра турли хил бўлади. Масалан, Африкада ўсадиган баобаб дарахти 4000-5000 йил, арча, сарв 1000 йил, сохта каштан 2000 йил, чинор 800 йил, ўрик ва ёнғоқ 70-100 йил яшаши мумкин.

Табиий ҳолда тарқалган дарахтлар шароитга қараб бир- биридан кескин фарқ қилади. Масалан, бир турга мансуб бўлган ва тоғларнинг шимолий ёнбағирларида ўсадиган дарахтлар жанубий ёнбағирларида ўсадиган дарахтлардан шох- шаббасининг кўплиги, кенглиги ва баландлиги билан фарқ қилади. Тоғларнинг ўрта қисмидаги арча бўйдор бўлиб ўсса, энг баландлардагиси эса йердан 0, 5-1 м кўтарилади, холос. Бу ҳол ўсимликларни доимий эсиб турадиган шамолдан ва қишнинг қаттиқ совуқларидан сақлайди.

Дарахтлар орасида саксовулга ўхшаган ниҳоятда майда баргли ёки баргсиз, илдизлари бақувват, жазирама чўлларда, қумларда ўсадиган ажойиб турлари ҳам бор.

Buta: zirk
9-расм. Бута: зирк

Буталар – пояси ёғочл ашган, бўйи 2-3 м дан ошмайдиган битта ёки бир нечта поя ҳосил қиладиган сершох кўп йиллик ўсимлик (9-расм). Буларга, айниқса, тоғлар ёнбағрида кенг тарқалган ирғай, сингиртак, наъматак, зирк, бодомча, учқат, маданий ўсимликлардан анор, лимон, қорақат, лигуструм, настарин каби ўсимликларни мисол қилиб кел тириш мумкин.

Яримбуталар поясининг юқори қисмини қишда совуқ уриб кетадиган кўп йиллик ўсимликлардир. Чўлларда кенг тарқал ган йем-хашак ўсимликларидан изен, кейреук, терескен, сарсазан ва шувоқ кабилар шул ар жумласидандир (10-расм).

 Yarimbuta: shuvoq.
10-расм. Яримбута: шувоқ.

Кўп йиллик ўтлар – йер усти қисми қишда қуриб, ўсиш куртаклари тупроқ остида қишлайдиган ўсимликлар. Буларга беда, ажриқ, ғумай, сачратқи, писком пиёзи, кийикўт, саллагул, қоқиўт, ширинмия, илоқ, лола, қамиш, андиз, ялпиз, коврак, гулсафсар сингари ўсимликлар киради. Кўп йиллик ўтлар, айниқса, тоғларда кенг тарқалган.

Икки йиллик ўтлар – уруғдан кўкариб чиқиб, биринчи йили йер юзида, асосан, барг (тўп- барг) ҳосил қиладиган, илдизи ва баргларида озиқ моддалар тўпл айдиган ўсимликлар. Улар иккинчи йили поя чиқаради ва гуллаб, мева тугади. Буларга лавлаги, сабзи, шолғом, сигирқуйруқ ва бошқалар киради.

Бир йиллик ўтлар ниҳоятда хилма-хил бўлиб, улар бир йил ичида ўсади, гуллайди ва мева (уруғ) тугиб, ўз ҳаётини тугатади (13 -расм).

13-расм. Бир йиллик ўт: жағ-жағ.

Ўзбекистонда учрайдиган ўсимликларнинг ярмидан кўп- роғини бир йиллик ўсимликлар ташкил этади. Уларга оқ шўра, жағ-жағ, мачин, қора итузум, балиқкўз ва бошқалар киради.

Қишлоқ хўжалигида ўстириладиган маданий ўсимликларнинг жуда кўпчилиги бир йиллик ўсимликлардир. Буларга ғўза, буғдой, арпа, зиғир, йерёнғоқ, мош, нўхат, шоли, помидор, қалампир, қовун, тарвуз, райҳон ва бошқалар киради. Бир йиллик ўтлар орасида жуда майда, йер юзидан 5-20 см кўтарилиб ўсадиган момақалдирмоқ, қўйтикан каби- ларни, бўйи 1 м га йетадиган ва, ҳатто, ундан ҳам ошади- ган канакунжут, маккажўхори ҳамда канопга ўхшаш ўсимликларни ҳам кўплаб учратиш мумкин.

Чундай қилиб, гулли ўсимликлар ҳаётий шаклларига кўра дарахт, бута, яримбута, кўп йиллик, икки ва бир йиллик ўт- лардан ташкил топган.


  1. Дарахтлар, буталар, яримбуталар кўп йиллик ўтлардан нимаси билан фарқ қилади?
  2. Яримбуталарга хос қандай белгиларни биласиз?
  3. Қишлоқ хўжалигида ўстириладиган бир йиллик ўсим- ликларга мисол келтиринг.
  4. Уларни маданий ўсимлик дейиш мумкинми? Нима учун?
  5. Дарахтлар неча йилгача яшаши мумкин?
  6. Гулли ўсимликлар ҳаётий шаклларига кўра қандай гуруҳларга ажратилади?
Previous articleГулли ўсимликлар билан умумий танишиш
Next articleКуз фаслида ўсимликлар ҳаётида рўй берадиган ўзгаришлар