Ботаника

0

Маълумки, она табиатни ранг-баранг ўсимликлар оламисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ёр юзида ўсимлик турлари жуда кенг тарқалган. Бу ўсимликларни жазирама чўллардан тортиб, то баланд тоғлар чўққисигача бўлган турли тупроқ ва иқлим шароитида учратиш мумкин. Ўзбекистонда табиий ҳолда ўсадиган юксак ўсимликларнинг 4500, Ўрта Осиёда 8000, Ёр юзида эса 500 000 дан ортиқ тури борлиги аниқланган. Табиатда ўсимликлар учрамайдиган жой ниҳоятда кам.

Ўсимликларнинг турли шароитда ўсиши табиатшунослик дарсларидан сизга маълум. Ўсимликлар ўсишда жой танламайди. Улар сувсиз, қумли ва шўрхок чўлларда, ҳамиша қор ва музликлар билан қопланиб ётадиган жойларда, инсон қадами йета олмайдиган ғоят баланд тик қоя-тошларда, ғорлар ичкарисида ва сув остида ҳам ўсаверади. Табиатда денгиз, дарё, кўл ва каналл арда, шунингдек, ботқоқл икларда ўсадиган ўсимликлар ҳам кам эмас. Ўсимликлар узоқ йиллар давомида турли шароитда ўсишга мослашган.

Табиатшунослик дарсларида олган билимингиз сиз учун янги фан -биологиянинг бир бўлими – ботаникани янада мукаммал ўрганишингизда катта ёрдам беради.

Ботаника – юнонча «ботане» – кўкат, ўт, ўсимлик деган маънони билдиради. Бу фан ўсимликларнинг пайдо бўлиши, ҳаёти, ташқи ва ички тузилиши, ривожланиши, йер юзида тарқалиши, табиат билан боғлиқлигини, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш усулларини ўрганади ҳамда ўргатади.

Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини мукаммал ўрганганимиз сари табиатни асраб-авайлашимиз зарурлигини тўлиқроқ англаб борамиз. Маданий ўсимликларни тўғри парвариш қилишни билишимиз эса улардан юқори ҳосил олиш имконини беради.

Биз яшаб турган жонли табиатни ўсимликлар оламисиз тасаввур этиб бўлмайди. Яшил ўсимликлар барча тирик мавжудот учун ҳаёт манбайи ҳисобланади. Улардан ҳайвонлар, қушлар, ҳашаротлар ҳамда сувда яшовчи ҳайвонлар озиқ сифатида фойдаланади. Ўсимликлар ҳаводаги кислородни бойитади. Кислород билан эса барча тирик организмлар нафас олади. Ўсимликлар тупроқнинг унумдорлигини оширади ва уни йемирилишдан сақлайди.

1-rasm. Dorivor o‘simliklar: 1- isiriq; 2 - chakanda; 3 - zubturum.
1-расм. Доривор ўсимликлар:
1- исириқ; 2 – чаканда? 3 – зубтурум.

Ўсимликларнинг одамлар ҳаётида тутган ўрни бениҳоя катта. Улардан одамлар учун озиқ-овқат, кийим-кечак, қурилиш материаллари, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа нарсалар тайёрланади. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда, айниқса, халқ табобатида ишлатиладиган доривор ўсимликларга бўлган талаб янада орта бошлади (1-расм). Табиатда ўзи ва меваси истеъмол қилинадиган ўсимликлар жуда кўп. Ровоч, қулупнай, малина, укроп, дўлана, тут, олхўри ва ҳоказо ўсимликларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин (2-расм). Аксарият ўсимлик турлари – шувоқ, янтоқ, беда, себарга, изен, кейреук, саксовул, жавдар кабилар чорва моллари учун тўйимли озуқа ҳисобланади (3-расм).

 Iste’mol qilinadigan o‘simliklar: 1 - rovoch; 2 - qizil do‘lana.
2-rasm. Iste’mol qilinadigan o‘simliklar: 1 – rovoch; 2 – qizil do‘lana.
3-rasm. Yovvoyi yem-xashak o‘simliklari: 1 - shuvoq; 2 - sebarga; 3 - burchoq.
3-расм. Йоввойи йем-хашак ўсимликлари: 1 – шувоқ; 2 – себарга; 3 – бурчоқ.

Ўсимликларнинг одамлар ҳаётида тутган ўрни бениҳоя катта. Улардан одамлар учун озиқ-овқат, кийим-кечак, қурилиш материаллари, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа нарсалар тайёрланади. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда, айниқса, халқ табобатида ишлатиладиган доривор ўсимликларга бўлган талаб янада орта бошлади (1-расм). Табиатда ўзи ва меваси истеъмол қилинадиган ўсимликлар жуда кўп. Ровоч, қулупнай, малина, укроп, дўлана, тут, олхўри ва ҳоказо ўсимликларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин (2-расм). Аксарият ўсимлик турлари – шувоқ, янтоқ, беда, себарга, изен, кейреук, саксовул, жавдар кабилар чорва моллари учун тўйимли озуқа ҳисобланади (3-расм).

Ўсимликлар ҳаётимиз кўрки ва табиат гўзаллигидир. Ҳовлига, мактаб тажриба даласи ва истироҳат боғларига экилган ранг-баранг гуллар, мевали ҳамда манзарали ўсимликларни кўриб баҳри дилингиз очилади. Чу сабабли ҳам ўсимликлар оламига қизиқиш, уни ўрганиш жуда қадимдан бошланган.

Ўрта Осиё ҳудудида ҳам табиий ўсимликлар жуда қадимдан ўрганиб келинмоқда. Ўрта Осиё, шу жумладан ҳозирги Ўзбекистон ўсимликларига оид маълумотларни бундан бир неча юз йиллар илгари яшаган машҳур алломаларимизнинг асарларида учратамиз. Жумладан, Абу Райҳон Беруний (973-1048) табобатга бағишланган “Китоб ас-Сайдана фит- тибб” номли асарида диёримизда ўсадиган жуда кўп доривор ўсимликлар ҳақида маълумотлар берган. Абу Али ибн Сино (980-1037) “Тиб қонунлари” ва “Китоб уш-шифо” номли асар- ларида Ўрта Осиёда ўсадиган кўпгина доривор ўсимликларни аниқ тасвирлаб, уларнинг шифобахшлик хусусиятларини тўлиқ кўрсатган. ХИ асрда яшаган Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” номли китобида ҳам қадимги Туркистон ҳудудида учрайдиган 200 га яқин ўсимлик турлари ҳақида қимматли маълумотлар берилган.

Ўзбекистоннинг табиатдаги ўсимликларини ҳар томонлама ўрганиш ишида ЎзРФА Ботаника (ҳозирги ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти) институтининг ходимлари томонидан назарий ва амалий аҳамиятга эга илмий изланиш- лар олиб борилган ва уларнинг натижаларини акс эттирувчи кўп томли асарлар нашр этилган. Бу ишда олимларимиздан: акад. Қ. З. Зокиров, А. М. Музаффаров, Й. П. Коровин, И. И. Гранитов, Ф. Н. Русанов, профессорлардан М. М. Орифхонова, С. С. Сахо- биддинов, Ў. П. Пратов ва бошқалар илмий изланишлар билан бир қаторда дарслик ва бошқа асарлар ёзишда ўзларининг катта ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Ҳозирги кунда республикамизда ўсадиган ўсимликлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга жиддий эътибор берилмоқда. Ўзбекистонда йўқолиш хавфи остида бўлган ўсимлик турлари Ўзбекистон Республикасининг «Қизил китоб»ига киритилган (4-расм). Ўзбекистонда «Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси» ташкил этилган. Табиатни муҳофаза қилиш, уни асраб-авайлаш, бойликларини кўпайтириш ҳар бир кишининг муқаддас бурчидир. Ҳеч шубҳа йўқки, мактаб ўқувчилари ҳам бу ишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар.


  1. Ботаника фани нималарни ўргатади?
  2. Ўсимликлар табиатда қандай аҳамиятга эга?
  3. Ўсимликларнинг одамлар ҳаётида тутган ўрни нималардан иборат?
  4. Ўзбекистонда ботаника фанининг ривожланишига ҳисса қўшган яна қайси олимларни биласиз?
Previous articleТопишмоқлардан намуналар
Next articleГулли ўсимликлар билан умумий танишиш